Озарбайжон президенти, Арманистон бош вазири ва Россия президенти томонидан имзоланган битимга кўра, Тоғли Қорабоғдаги можарога барҳам берилган ва ўт очишни тўхтатиш режими ўрнатилган. Ушбу келишувларнинг амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида Тоғли Қорабоғ ҳудуди ва Лочин коридорига Россиянинг тинчликпарвар контингентини жойлаштиришга қарор қилинган. Унинг асосини Марказий ҳарбий округининг 15-мотоўқчи бригадасининг 1960 нафар ҳарбий хизматчидан иборат бўлинмаси ташкил этади. «Интерфакс» Қорабоғга йўл олган россиялик ҳарбийларнинг суратларини тўплаб тақдим этди.
Мавзуга доир: Фото: Озарбайжон билан имзоланган тинчлик битимига қарши норозилик билдираётган арманлар
Изоҳ (0)