Манзарали фотосурат санъатига бағишланган Epson International Pano Awards танлови ғолиблари эълон қилинди. Ўнинчи маротаба ўтказилаётган танловда ҳакамлар ҳайъати 96 мамлакатдан 6 000 га яқин ижодий ишлар ичидан ғолибларни саралаб олди.
Йил сураткаши ва «Табиат / Манзара» номинацияси бўйича «Баҳорий уйқу» сурати билан Мэтт Жекиш ғолибликни қўлга киритди.
Карлос Ф.Туриэнсо «Табиат / Манзара» номинациясида ҳаваскор сураткашлар тоифасида иккинчи ўринни олди.
Колин Леонхардт «Қўл меҳнати / Архитектура» номинацияси ғолиби деб топилди.
Хуан Лопес Руис «Миноралардаги ёруғлик ва соя» сурати билан «Қўл меҳнати / Архитектура» номинациясида биринчи ўринни эгаллади.
Россиялик Олег Гапонюлнинг асари «ВР / 360» номинацияси бўйича энг яхши сурат деб топилди.
Якуши Нёрайининг «84000 тиббиёт буддаси ҳайкали» асари «Қўл меҳнати / Архитектура» номинациясида ғолиб бўлди.
Муҳаммад Роҳманнинг осойишталик акс этган сурати «Табиат / Манзара» номинациясида юқори баҳоланди.
Блейк Рендалл ҳам «Табиат / Манзара» номинацияси бўйича ютуққа эришди.
Дмитрий Архипов «Баобаблар водийси» сурати билан финал иштирокчисига айланди.
Арман Сарланг ўз иши билан «Табиат / Манзара» номинацияси ғолиби деб топилди.
«Ёзги тонг» сурати муаллифи Криштоф Бровко «Табиат / Манзара» номинацияси ғолибига айланди.
Жейсон Дэннинг ўзининг ажойиб сурати билан ҳакамлар ҳайъатининг мақтовига сазовор бўлди.
«Денгиз гуллари» сурати муаллифи Лин Нгуэн Хуан «Табиат / Манзара» туркумининг ютуғига эришди.
«Мўъжизалар мамлакати» сурати муаллифи Пётр Чех танлов ғолиби деб топилди.
Флориан Крихбаумернинг Дубай акс этган сурати ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди.
Андреа Зиппианинг «Кўлдаги акс» асари ғолибликни қўлга киритди.
Танловда Тайлер Лекки ҳам ўз ижоди билан ғолибликка эришди.
«Аждаҳонинг кўзи« сурати Маниш Мамтанига танлов ғолиблигини олиб келди.
Уильям Лекки ҳам навбатдаги ғолиблар қаторида тақдирланди.
Петро Мадаши Франциядаги Сент-Шапел ибодатхонаси акс этган сурати учун танлов ғолибига айланди.
Ди Лунинг «Тонгга йўл» сурати ҳам муаллифга ғолибликни олиб келди.
Мавзуга доир:
- Баҳорий ўрмон, ҳимоячи ва маёқ драмаси: йилнинг энг яхши манзарали суратлари аниқланди (фото)
- «Сўнгги луқма», «Оилавий портрет» «Ўйга толган маймун»: Wildlife Пҳотограпҳер оф тҳе Еар 2020 танлови ғолиблари аниқланди (фото)
- «Ўйноқи кит», «Тропик келин», «Музлаган юрак»: 2020 йилнинг дронлардан олинган энг яхши суратлари эълон қилинди