Марҳум ижодкорларнинг зурриётлари нималар билан шуғулланаётгани барча учун қизиқ. Журналист Наргиза Муродова марҳум санъаткорларнинг фарзандлари билан боғланиб, уларни суҳбатга тортди.

Фото: «Дарё»

42 ёшида бу фоний дунёни тарк  этган хонанда Шаҳнозабонунинг ёлғизгина қизи бор. Умидахон Юлдошева онасининг тавсиясига кўра сартарошлик касбини танлаган. Умидахон 2017 йили оила қурди ва ҳозирда Амирбек исмли ширингина ўғилчасининг тарбияси билан шуғулланмоқда.

Фото: Instagram / @umidabonu_yuldasheva

Фото: Instagram / @umidabonu_yuldasheva

Узоқ йиллар саратон хасталиги билан курашиб, 46 ёшида вафот этган хонанда Азиза Ниёзметова ўз интервьюларида 6 фарзанднинг онаси эканлигини ва уларнинг тўрттасини ўзи дунёга келтирганини айтарди. Хонанданинг тўнғич фарзандлари Нилуфар ва Миразиз Назарийлар анча улғайиб қолган ва ҳали вояга етмаган сингилларига ғамхўрлик қилади. Улар онасининг ўлимидан кейин тадбиркорлик ишларини давом эттиришга астойдил бел боғлади. Улар янги уйлар қуриш ва сотиш билан шуғулланади.

Фото: Instagram / @aziza_niyozmetova

Фото: Instagram / @aziza_niyozmetova

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурайим Абдуваҳобов рафиқаси Гулнора опа билан уч фарзандни вояга етказди. Катта ўғли Абдуқаҳҳор «Ўзбекфильм»да фаолият юритади.  Кичик ўғли Абдужаббор эса «Ободонлаштириш бош бошқармаси»да муҳандис бўлиб ишлайди. Қизи Дилдорахон эса фарзандлар тарбияси билан банд.

Фото: Instagram / #abdurayimabduvahobov

«Ниҳол» номидаги давлат мукофоти совриндори, мумтоз қўшиқчи Аброр Парпиевнинг Абзалхон, Аспиё ва Мубошширхон исмли ўғиллари бор. Абзалхон  анъанавий хонандалик бўйича,  Аспиё эса актёрлик маҳорати бўйича сабоқ олмоқда. Мубошширхон эса ҳозирча мактаб ўқувчиси.

Фото: Аброр Парпиевнинг шахсий архивидан

Фото: Аброр Парпиевнинг шахсий архивидан

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, марҳум ижодкор Фатҳулла Маъсудовдан ҳам уч фарзанд қолди. Тўнғич фарзанди Гулноза савдо-сотиқ соҳасида фаолият юритади. Ўғли Улуғбек (Ҳабибуллоҳ) эса бир неча йилдан буён кичик тадбиркорлик билан шуғулланади. Кенжатойи Абдуллоҳ эса Ўзбек Миллий академик драма театри актёри сифатида фаолият юритади.

Фото: Фатҳулла Масъудов оила аъзоларининг шахсий архивидан

Фото: Фатҳулла Масъудов оила аъзоларининг шахсий архивидан

«Чархпалак» сериали билан барчага яхши таниш бўлган актёр Зокир Ўрмонов ҳам саратон хасталиги туфайли вафот этган. Ундан Муҳаммаджон ва Самир исмли ўғиллар қолди. Яқиндагина 20 ёшни қаршилаган катта ўғли Муҳаммаджон Россиядаги нуфузли олийгоҳлардан бирига ўқишга қабул қилинди. Кичик ўғли Самир эса бу йил мактабни тамомлайди.

Фото: Зокир Ўрмоновнинг шахсий архивидан

«Ёдгор» фильми орқали минглаб томошабинлар меҳрини қозонган актёр Алишер Ҳамроевнинг ҳам икки нафар фарзанди бор. Айни кунларда Мадина инглиз тилини ўрганиб, халқаро журналист бўлишни орзу қилади. Боиси отаси ўлимидан аввал «Уканг элчи, сен эса журналист бўлишингни истайман», деган экан. Актёрнинг ўғли Искандар эса мактаб ўқувчиси. Келажакда дадасидек актёр бўлишни ва роллар ижро этишни орзу қилади.

Фото: Алишер Ҳамроев оила аъзоларининг шахсий архивидан

Фото: Алишер Ҳамроев оила аъзоларининг шахсий архивидан