Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Беларусь чемпионатининг 27-турида «Энергетик БГУ» ва «Шахтёр» жамоалари 25 октябрь, якшанба куни ўзаро баҳс юритди.

Фото: Twitter/@fcshakhterby

Фото: Twitter/@fcshakhterby

Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ меҳмонлар Юрий Кендишнинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. 32-дақиқада Дмитрий Подстрелов солигорскликларнинг иккинчи голини урди.

Иккинчи бўлимда майдон эгалари Евгений Юдчицнинг пенальтидан урган голидан кейин ҳисобни қисқартирди. Қайд этиш керак, «Шахтёр» иккинчи бўлимда жуда ёмон ҳаракат қилди. Сўнгги дақиқаларда Солигорск жамоаси ҳисобни ушлаб қолишга ўйнади ва бунинг уддасидан чиқди.

Мазкур баҳсда ҳар икки жамоа сафида ўзбекистонлик футболчилар ҳаракат қилди. Шаҳбоз Умаров тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Ҳумоюнмирзо Иминов ва Жасур Яхшибоев захирага олинди.

«Шахтёр» 49 очко билан иккинчи ўринда кетмоқда, битта захира ўйинига эга «кончилар» пешқадамдан 5 очко ортда бормоқда. «Талабалар» (35) 9-ўринга жойлашган.

Беларусь чемпионати

27-тур баҳси

25 октябрь, якшанба

«Энергетик БГУ» — «Шахтёр Солигорск» 1:2

Голлар: 1:0 – 6 Кендиш, 2:0 – 32 Подстрелов, 1:2 – 61, пенальти Юдчиц.

«Энергетик БГУ»: Макавчик, Юдчиц, Шкурдюк, Свирепа, Сокол, Мавату, Совпел, Мусаханян, Иминов (Арно, 56), Умаров, Бакич.

«Шахтёр Солигорск»: Гутор, Баланович, Бегунов, Хадаркевич, Антич, Иванович, Селява, Кендиш, Яхшибоев (Сантос, 72), Кабананга.

Огоҳлантиришлар: Кабананга (80), Иванович (84), Арно (86).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)