Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида жами 65,2 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, ўсиш суръати 2019 йилнинг январь—сентябрь ойларига нисбатан 108,6 фоизни ташкил этди.
Қайд этилишича, йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар 27,9 фоизни, кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган ишлар 54,8 фоизни ҳамда жисмоний шахслар томонидан бажарилган қурилиш ишлари улуши 17,3 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, ушбу давр мобайнида қурилиш ишларининг асосий қисми, яъни 95,8 фоизи нодавлат мулкчилигидаги корхона ва ташкилотлар томонидан бажарилган. Қолган 4,2 фоизи давлат мулкчилигидаги корхона ва ташкилотларига тўғри келади.
Республика бўйича қурилиш ишларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳрига тўғри келиб, 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида республика бўйича жами қурилиш ишларининг 20,5 фоизи ёки 13,4 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.
Шунингдек, Тошкент (7,1 фоиз) ва Бухоро (6,2 фоиз) вилоятларида ҳам бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ қурилиш ишлари бажарилган.
Изоҳ (0)