• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ички ишлар ходимларини касб байрами билан табриклади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 октябрь — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни билан табрик йўллади. Қуйида Шавкат Мирзиёев томонидан қилинган йўлланган табрик матни тўлалигича тақдим этилади.

    Ҳурматли ички ишлар тизими ходимлари!

    Қадрли офицер ва генераллар, сержантлар ва сафдорлар!

    Муҳтарам фахрийлар!

    Аввало, сиз, азизларни 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

    Мустақиллик йилларида бутун мамлакатимиз қатори ички ишлар органлари ҳам ғоят шарафли ва масъулиятли йўлни босиб ўтди. Соҳа ходимларининг жамоат тартиби ва тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фидокорона хизматини, айниқса уларнинг бугунги пандемия шароитида кўрсатаётган жонбозликларини халқимиз яхши англайди ва муносиб қадрлайди.

    Азиз дўстлар!

    Кейинги тўрт йилда барча соҳалар сингари ички ишлар тизимида ҳам кенг кўламли ва пухта ўйланган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ички ишлар органларини эл-юрт манфаатига хизмат қиладиган чинакам халқчил тизимга айлантириш йўлида катта ишлар олиб борилмоқда.

    Шу мақсадда ушбу тизим фаолияти тубдан такомиллаштирилиб, марказий аппаратдаги шахсий таркибнинг 85 фоизи бевосита аҳоли яшаш пунктларига, қуйи тизимларга туширилди. Ички ишлар органларини халққа янада яқинлаштириш, мурожаатларни тун-у кун қабул қилиш, мавжуд муаммоларни жойида ва ўз вақтида ҳал этиш мақсадида 200 тага яқин ички ишлар бўлими ва бўлинмалари фаолияти тўлиқ янгитдан ташкил этилди.

    Тизимдаги барча таркибий ва ҳудудий бўлинмалар, жумладан, профилактика, жиноят қидирув, тергов, йўл-патруль ва патруль-пост хизматлари, эксперт-криминалистика ва паспорт бўлинмалари мутлақо янгича мезонлар асосида қайта шакллантирилгани, ходимлар хизмат фаолиятига хос бўлмаган кўплаб ишлардан озод этилгани соҳада иш самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

    Бу ҳақда сўз юритганда, жамоат жойлари ва кўчаларда хавфсизликни таъминлаш борасида ички ишлар органларининг Миллий гвардия билан биргаликдаги хизмати йўлга қўйилганини қайд этиш зарур.

    Соҳада шахсий таркибни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг яшаш ва хизмат шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Сўнгги тўрт йилнинг ўзида 241 та хизмат уйлари қурилиб, уй-жойга эҳтиёжи бўлган ва хизматда алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларнинг оилаларига топширилгани ҳам бу борадаги ишларимизнинг амалий тасдиғидир. Бундан ташқари, 2018-2020 йилларда соҳа ходимлари учун имтиёзли ипотека кредити асосида Тошкент шаҳрида барпо этилган замонавий кўп қаватли уйлардан 392 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса 2 мингга яқин квартира ажратилди.

    Ички ишлар органлари инновацион рақамли технологиялар ва ахборот-коммуникация тизимлари билан мунтазам таъминланмоқда. Биргина 2017-2020 йилларда шахсий таркиб учун 45 та янги хизмат объекти қурилиб, фойдаланишга топширилгани бу фикрни тасдиқлайди.

    Жамият ҳаёти учун катта таҳдид бўлган уюшган жиноятчилик, терроризм, экстремизм, коррупция, одам савдоси ва наркотрафикка қарши кураш кучайтирилмоқда. Бу борада илм-фан ютуқлари ва илғор технологиялардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Ана шундай ислоҳотларимиз натижасида ички ишлар органлари замонавий техника билан таъминланган, халқчил ва очиқ, криминоген вазиятни мустаҳкам ва ишончли назорат қила оладиган, мобил ва ихчам тузилмаларга айланиб бормоқда. Энг муҳими, соҳа ходимларининг маънавий қиёфаси, жамиятимиздаги обрў-эътибори юксалиб бормоқда.

    Сизларга яхши аёнки, жиноятчиликка қарши курашнинг энг самарали усули – профилактика, яъни қонунбузарликларнинг олдини олишдан иборат. Шу мақсадда мамлакатимизда биринчи марта ҳар бир маҳаллага бир нафардан профилактика инспектори бириктирилди, уларга маҳалла раисининг ўринбосари мақоми берилди.

    Биз профилактика инспектори текширувчи ёки назоратчи эмас, балки барча ҳаётий масалаларда маҳалла аҳлига кўмак берадиган, чинакам елкадош, ёнма-ён турадиган куч бўлишини вазифа қилиб қўйдик. Ушбу ходимларнинг фаолиятини узлуксиз ташкил этиш ҳамда аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида уларга 6 787 та хизмат уйлари қуриб берилди, 7 388 та шахсий автомашина учун имтиёзли кредитлар ажратилди.

    Мамлакатимиз тарихида илк бор фақат аёл ходимлар ишлайдиган хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор лавозимлари жорий этилди. Бугунги кунда улар ҳар бир маҳаллада фуқаролар йиғинлари раисларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари билан ҳамкорликда опа-сингилларимизнинг маслаҳатчиси, ҳимоячиси ва кўмакдошига айланмоқда.

    Билиб-билмасдан жиноят йўлига кириб қолган ва жазони ўтаётган фуқароларнинг ижтимоий мослашувини, соғлом ҳаётга қайтишини таъминлашда ҳам ички ишлар органларининг ўрни ва роли ортиб бормоқда. Бу йўналишда илгариги жазони ижро этиш инспекцияси ўрнига пробация хизматини ташкил этдик. Ушбу хизмат маҳкумларни зарур касб-ҳунарларга ўқитиш ва тайёрлаш, ишга жойлаштириш, уларни хусусий тадбиркорликка жалб этиш, энг асосийси, иш берувчилар томонидан уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланишида яқиндан ёрдам кўрсатмоқда.

    Мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, шаҳар ва қишлоқларимизнинг сайёҳлик жозибадорлигини ошириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги таркибида хавфсиз туризмни ташкил этиш бўлинмалари фаолиятини йўлга қўйганимиз ҳам муҳим қадам бўлди. Ҳозирги вақтда ушбу бўлинмаларда камида 3 та хорижий тилни биладиган, тарих, этнография ва санъат соҳасида чуқур маълумотга эга бўлган ёш ўғил-қизларимиз ўз хизмат вазифаларини муносиб адо этмоқдалар.

    Бугунги кунда ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлаш бўйича самарали тизим яратилаётгани, соҳада ўз бурчи ва қасамёдига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар ходимлар сони кўпайиб бораётганини ислоҳотларимизнинг энг муҳим натижаси сифатида қабул қиламиз.

    Ички ишлар органлари фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратининг янги тизими ўрнатилгани, ички ишлар органи бошлиғидан тортиб профилактика инспекторигача халқ олдида ҳисобот берадиган амалиёт жорий этилгани аҳолининг уларга бўлган ишончини янада оширмоқда.

    Ҳурматли соҳа вакиллари!

    Шиддат билан ўзгараётган бугунги мураккаб замонда дунёнинг турли минтақаларида ҳукм сураётган нотинч вазиятлар, қуролли тўқнашувлар ҳар биримизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга ундайди. Бундай шароитда уюшган трансмиллий жиноятчилик, терроризм ва экстремизм, наркобизнес, коррупция каби таҳдидларга қарши самарали курашиш, уларга кескин зарба бериш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

    Ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган ана шундай ўткир, кечиктириб бўлмас талаблардан келиб чиққан ҳолда, ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш учун қуйидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим:

    • биринчидан, ички ишлар органлари учун интеллектуал ва профессионал билим даражаси, маънавий-ахлоқий савияси юқори бўлган кадрлар тайёрлаш бўйича сифат жиҳатидан янги тизимни жорий этиш;
    • иккинчидан, ички ишлар органларини, айниқса, профилактика, жиноят қидирув, тергов, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати ҳамда эксперт-криминалистика бўлинмаларини замонавий техника, ахборот коммуникация тизимлари ва махсус воситалар билан таъминлашни янада кучайтириш;
    • учинчидан, ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда, амалий фаолиятга янгича иш услублари ва механизмларини, хусусан, рақамли технологияларни кенг татбиқ этиш;
    • тўртинчидан, ходимлар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини, жумладан, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, хизмат ва дам олиш шароитларини яна-да яхшилаш, уй-жой ва моддий таъминотини босқичма-босқич мустаҳкамлаб бориш;
    • бешинчидан, мамлакатимиз ички ишлар органларининг шонли тарихини асраб-авайлаш, соҳа ходимлари ва фахрийларининг келгуси авлодларга намуна бўладиган жасоратини, кўрсатган ибрат намуналарини оммалаштириш, Ватанимиз мустақиллиги ва эл-юртимиз осойишталиги йўлида азиз жонларини фидо қилган ходимларнинг хотирасини эъзозлаш ва абадийлаштириш.
    Агар давлат таянадиган асосий устун қонун бўлса, унинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу – ички ишлар соҳаси, десак, айни ҳақиқат бўлади.

    Биз бундан кейин ҳам ушбу соҳани ҳар томонлама ривожлантириш, унинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳақиқий халқчил тизимга айлантириш учун бундан буён ҳам барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз. Фурсатдан фойдаланиб, сиз, азизларга фидокорона меҳнатингиз, ўз хизмат бурчингиз, Ватанимиз ва халқимизга садоқатингиз учун чуқур миннатдорчилик билдираман.

    Ушбу кунда эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида ҳалок бўлган мард ва жасур соҳа ходимларининг хотирасини ҳурмат-эҳтиром билан ёд этиб, уларнинг оилалари ва фарзандларига байрам табригимиз ва эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

    Ҳурматли ички ишлар ходимлари!

    Муҳтарам фахрийлар!

    Сизларни яна бир бор касб байрамингиз билан чин юракдан қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга файз-у барака, ғоят масъулиятли ва серқирра фаолиятингизда янги зафарлар тилайман.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларни касб байрами билан табриклади
    • Мустақиллик куни муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни табриклади

    24.10.2020, 22:39   Изоҳ (0)   32808
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда НТТ ҳамда ОТМларга халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш ҳуқуқи берилади

    24.10.2020, 22:18

    Шерзод Шерматов интернетда муҳокамаларга сабаб бўлаётган ачинарли аҳволдаги синфхоналар бўйича муносабат билдирди

    24.10.2020, 21:16

    Миллий рейтингда кучли учликка кирган ОТМларга академик ва молиявий мустақиллик берилади

    24.10.2020, 18:15

    Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг ойлиги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваригача оширилади

    24.10.2020, 17:56

    «Уни инсон сифатида мен ҳам судга беришим мумкин эди». Шерзод Шерматов собиқ депутат Кабул Дусов ва ХТВ иши ҳақида

    24.10.2020, 17:15

    Ўзбекистонда қанча пенсия ва нафақа олувчи борлиги маълум қилинди

    24.10.2020, 15:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.