Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистондаги Миллий рейтингнинг кучли учлигига кирган олий таълим муассасаларига академик ва молиявий мустақиллик берилади. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Улуғбек Тошкенбоевнинг сўзларига кўра, олий таълим муассасаларининг миллий рейтингида сўнгги 5 йил давомида доимий равишда биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича академик ва молиявий мустақиллик берилади.

Академик ва молиявий мустақилликни белгилашда эса халқаро таъриф ва стандартларга асосланилади, яъни мустақиллик мезонлари Европа университетлари ассоциацияси стандартларига мувофиқ қабул қилиниши белгиланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда илк марта ОТМлар рейтинги 2018 йилда тузилганди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси октябрь ўрталарида 2020 йил бўйича ОТМларнинг миллий рейтингини эълон қилди. Унга кўра,  гуманитар ва иқтисодий соҳада Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент молия институти, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети етакчи ўринларни эгаллаган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди