А-373 автомобиль йўлидан ўтган Қамчиқ довонида 22 октябрь соат 11:45 да қор ёғаётгани қайд этилди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Фото: «Pv.uz»

Шу муносабат билан ЙҲХББ барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширмасдан бошқаришларини сўраган.

Аввалроқ Зоминда биринчи қор ёғгани хабар қилинганди.