• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Саида Мирзиёева «Мендирман Жалолиддин» сериали ҳақида: Кун келиб тарихий шахслар ҳақидаги фильм суратга олинишига ўз ҳиссамни қўшаман, дердим

    Tashkent City’да «Мендирман Жалолиддин»  тарихий сериалининг биринчи қисми тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад маълум қилди.

    Фото: Instagram / @saida_mirziyoyeva

    Фото: Instagram / @saida_mirziyoyeva

    Тақдимотда Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева, Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурайя Эр, «Боздағ фильм» кинокомпанияси раҳбари Меҳмет Бўздағ ва «Orient Финанс Банк» бошқарув кенгаши раиси Бобур Парпиев тарихий сериал, унинг суратга олиш жараёнлари ҳақида гапирди.

    Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, лойиҳа раҳбари Саида Мирзиёева сериал ғоясининг қўллаб-қувватлаш сабаби, пандемия сабаб сериал бу йил якунланмай қолишидан хавотир олгани ҳақида гапирди.

    Бугун нафақат тақдимот маросими, балки ўзбек миллий киночилигимизда янги саҳифа очилади, десак муболаға бўлмаса керак. Умид қиламанки, бу фикримга сериални томоша қилиб ўзингиз ҳам амин бўласиз.

    Дадам Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинланиб, биз Жиззахдан Самарқандга кўчиб келганимизда, бу шаҳар менда қандай таассурот қолдирганини жуда яхши эслайман. Дадам озгина бўш вақт топдилар дегунча бизга Самарқандни кўрсатар, тарихий обидалар билан таништирар ва буюк тарихий шахслар ҳақида сўзлаб берар эдилар.

    Бўш вақтимда тез-тез ўша қадимий масканларни зиёрат қилиб, буюк қаҳрамонлар ҳаётини ўрганар эдим. Шоҳи Зинда, Бибихоним, Регистон майдонида юрар эканман, хаёлимда ўша тарихий даврларни тасаввур қилар эдим. Гўё атрофимда бир неча аср олдинги ҳаёт қайнаётгандек, сершовқин бозорлар, отларнинг кишнаши ва сарой саҳналари, тасаввуримдаги ўша ажиб воқеалар хотирамда бир умрга муҳрланиб қолган.

    Бир кун келиб, имкони бўлиши биланоқ ўтмишдаги буюк тарихий шахслар ҳақида бирор фильм олинишига ўз ҳиссамни қўшаман, деган ният бўлар эди. Чунки, фақат фильмлар орқалигина ўша манзарани тасвирлаб бериш мумкин, деб ўйлардим. Бир сўз билан айтганда, менинг тарихга бўлган қизиқишим айнан Самарқанддан бошланган.

    Йиллар ўтиб, тақдир тақозоси билан мен Ўзбекистон имижини хорижий давлатларда шакллантириш, матбуот ва тарғибот ишларига масъул бўлиб фаолият юритишни бошладим. Шу аснода бундан бир ярим йил олдин ҳозирги Маданият вазири Озодбек Назарбеков томонидан Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангуберди ҳақида турк ҳамкасблари билан сериал суратга олиш таклифи берилди.

    Албатта, биз бу ғояни қўллаб-қувватладик. Чунки, ўзингиз яхши биласиз, афсуски, ўзбек миллий киночилигида тарихий шахслар, буюк алломаларимиз ҳаётига бағишланган сериаллар деярли йўқ даражада. Сериаллар яратилиши эса нафақат тарихни ўрганиш, балки буюк боболаримиз ҳаёти билан яқиндан танишиш имконини беради. Бундай сериаллар ҳар бир ўзбек миллати вакилида миллий ғурурни шакллантиради, ўзбек халқининг қаддини янада баланд кўтаради.

    Жараён бошланди. ‘Orient Финанс Банк’ бу лойиҳани тўлиқ молиялаштиришга рози бўлди. Туркия ижодкорлари билан ҳамкорликда ўттиз гектарлик ерда суратга олиш майдонлари яратилди. Жалолиддин саройи, жанг майдонлари барпо этилди. Ўша даврдаги миллий кийимларимиз, урф-одат ва анъаналаримизнинг ҳар бир деталларига алоҳида ёндашилди.

    Ҳаммаси жуда яхши кетаётганди, лекин пандемия балоси бизнинг ишларимизга ҳам жиддий зарар келтирди. Карантин даврида суратга олиш ишлари режадан чиқиб кетди. Қанчадан қанча ижодкорлар Туркияда яшаб, ўша ерда сабр қилишларига тўғри келди. Очиғини айтаман, лойиҳамизнинг бу йилда якунланишига шубҳа қила бошладим.

    Лекин Аллоҳнинг қўллаб-қувватлаши, фидоий ижодкорларимизнинг сайъи-ҳаракатлари билан мана бугун тақдимот кунига ҳам етиб келдик.

    Бугун ушбу сериалнинг биринчи қисмини намойиш қиламиз. Албатта, бу сериал турли баҳс, мунозара, балки танқидларга ҳам учрар. Биз бунга тайёрмиз. Биз ҳар бир фикрни ҳурмат қиламиз ва фикрлар хилма-хиллигини қўллаб-қувватлаймиз. Нима бўлганда ҳам олдимизга қўйган ҳар бир режамизни бажарамиз. Бу лойиҳани ҳам уддалай олдик, деб ўйлайман.

    Бунинг учун барча ижодкорларга, актёрларимизга, ҳомий ‘Orient Финанс Банкъга, Маданият вазирлигига ва шахсан Озодбек Назарбеков ҳамда лойиҳа бош продюсери Меҳмед Боздағга катта раҳмат айтмоқчиман. Яна бир бор ғурур билан айтаман, биз уддаладик.

    Саида Мирзиёева, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, лойиҳа раҳбари

    Фото: Instagram / @saida_mirziyoyeva

    Фото: Instagram / @saida_mirziyoyeva

    Фото: Instagram / @saida_mirziyoyeva

    Фото: Instagram / @saida_mirziyoyeva

    Маълумот учун, «Мендирман Жалолиддин» сериалининг биринчи фасли 13 қисмдан иборат. Лойиҳа раҳбари Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева. Ғоя муаллифи ҳамда продюсер Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков. Фильм Туркиянинг «Боздағ фильм» компанияси томонидан суратга олинмоқда. Кенг жамоатчилик учун премьера 2021 йилнинг январь ойидан бошланади.

    Мавзуга доир: Озодбек Назарбеков 7 млн доллар сарфланаётган «Мендирман Жалолиддин» сериали ижодкорлари билан учрашди (фото)

    04.10.2020, 12:19   Изоҳ (0)   60692
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Актриса ва журналист Ирода Носирова ҳалигача турмушга чиқмагани сабаби ҳақида гапирди (видео)

    30.09.2020, 17:27

    «Ичгани суви ҳам йўқ — у ердаги сув ичишга яроқсиз экан». Шоир Шамсиддин Садоий оғир аҳволда Зангиотадаги ЮКШда ётгани маълум бўлди

    30.09.2020, 15:42

    Шуҳрат Қаюмовнинг ўлими ҳақида асоссиз маълумот тарқатганларга ҳамкасблари томонидан раддия берилди (видео)

    29.09.2020, 09:52

    Ўзбекистоннинг арман юлдузи: Тамара Петросян қандай қилиб буюк Тамарахонимга айланган?

    27.09.2020, 16:42

    Саида Раметова ўлими билан боғлиқ хабарлар ҳақида: «Ёмонга ўлим йўқ, ҳали тирикман» (видео)

    25.09.2020, 20:23

    Ирода Носирова ўз устида «акалари» билан гаров ўйнаган раҳбарнинг айтганини қилмагани учун кинода ҳам «запрет»га учраганини маълум қилди (видео)

    25.09.2020, 19:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.