Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов 22 сентябрь куни оламдан ўтди. Олий тоифали сухандонлар Сурайё Аблакулова ҳамда Намуна Зоҳирова Шуҳрат Қаюмовнинг ўлими билан боғлиқ асоссиз маълумотларни тарқатмасликни илтимос қилди.
Сухандонлар бу ҳақда YouTube’даги Yashin TV’га берган хотира интервьюсида маълум қилди.
Кечадан бошлаб интернетда жуда ҳам кўп, ҳар хил маълумотлар бериляпти. Ҳозир ҳам бир жойда интервью бериб келдик, ўша ерда ҳам илтимос қилдим. Яна бир бор илтимос қилмоқчиман: илтимос, билмасанглар, нотўғри маълумот берманглар.Олий тоифали сухандон Намуна Зоҳирова ҳам Шуҳрат Қаюмовнинг вафоти ҳақида унинг оиласи, аёли гапиргани маъқуллигини таъкидлади: «Бу ҳақида аниқ маълумотга эга бўлган оиласи, турмуш ўртоғи гапиргани мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Ҳозирча фақатгина уларнинг ҳаққига дуода бўлайлик».Келинглар, ижодлари ҳақида, ўзлари ҳақида кўпроқ гапирайлик, чунки ҳар хил нотўғри маълумотлар тарқалмоқда. Бу турли гап-сўзларни кўпайтиради. Дуо қилайлик, бу инсоннинг ибратли фазилатлари ҳақида кўпроқ гапирсак яхши бўларди.
Ўпкаси касал эди, ундай эди, бундай эди деган гаплар асоссиз.
Сурайё Аблакулова, олий тоифали сухандон
Изоҳ (0)