АҚШ президенти Дональд Трамп ва турмуш ўртоғи Мелания Трампда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда президент ўзининг Twitter’ида ёзган.

Фото: «Nationalinterest.org»

«Бугун биринчи хоним ва мен COVID-19’га топширган тест мусбат натижа кўрсатди. Биз дарҳол карантинга олинамиз ва даволанишни бошлаймиз. Биз бундан биргаликда ўтамиз!», – дейди Трамп.

[twitter_video link="https://twitter.com/realДональдTrump/status/1311892190680014849"]

Аввалроқ COVID-19 президент маслаҳатчиси Ҳоуп Хиксда аниқлангани маълум бўлган эди. У Трампга Кливленд ва Миннесотадаги сайловолди сафарларида ҳамроҳлик қилган.

Трамп ва унинг маслаҳатчиси Ҳоуп Хикс

Фото: CNN

Bloomberg’нинг хабарига кўра, Миннесота штатида Хикс ўзини ёмон ҳис қилган ва Вашингтонга қайтиб келаётганда президент самолётида изолацияга олинган.

Трампнинг шифокори Шон Конлининг айтишича, президент ва биринчи хонимнинг аҳволи яхши.

Коронавирус билан касалланганлар сони бўйича АҚШ дунё мамлакатлари орасида етакчи бўлиб қолмоқда. Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, мамлакатда COVID-19 касаллиги билан боғлиқ 7,2 миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилган. 207 мингдан ортиқ одам касалликдан вафот этган, 2,8 миллион киши эса соғайган.