«Барселона» раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Ансу Фатини «Манчестер Юнайтед»га сотишдан бош тортди.

Фото: Twitter

Goal нашрининг хабар қилишича, инглиз клуби ёзда Фати трансфери учун 150 миллион евро таклиф қилган. Бироқ каталонлар мазкур таклифга рад жавобини берган.

Шундан кейин 17 ёшли футболчининг товон пули 170 миллион евродан 400 миллион еврога кўтариб қўйилди.

Фати «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. Ансу 2019/20 йилги мавсумда Испания чемпионатининг 24 ўйинида майдонга тушди (11 таси асосий таркибда). Уларда футболчи 7 гол ва битта голли узатмага муаллиф бўлди. 2020/21 йилги мавсумдаги битта ўйинда Фати иккита гол урди.

Унинг каталон клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!