• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Эрим бир неча киши томонидан ўлдирилган, аммо прокуратура бир кишини айблаш билан кифояланмоқда». Эри пичоқлаб ўлдирилган қашқадарёлик аёл адолат истамоқда

    Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи 30 ёшли Жамшид Хушбоқов пичоқлаб ўлдирилди. Марҳумнинг яқинлари уни бир неча киши ўлдирган, деган гумонда. Туман прокуратураси эса мазкур жиноятда бир нафар шахсни айблаган ва қамоққа олган.

    Азиза Турсиналиева.

    Азиза Турсиналиева.
    Фото: «Дарё»

    «2019 йил 27 сентябрь куни соат тахминан 17:00 да эримнинг телефони жиринглади. Телефонга жавоб берган турмуш ўртоғим: ‘Қаерга чиқишим керак? Хўп, боғчанинг олдига чиқаман унда’, дея телефонини ўчирди. Кейин намоз ўқиётган пайтида дарвозамиз олдига машина келиб тўхтади ва сигнал чалди. Эрим чиқавермагач, дарвозамиз жудаям қаттиқ тақиллади. Шунчалик ваҳимали эдики, бузиб юборгудек эди. Шунда қайнонам: ‘Эшикка қара-чи, ким экан?’ деди. Дарвоза томон юрдим, аммо очишга улгурмадим. Эшик очилиб, ҳовлиққан, кўзлари аланг-жаланг, ваҳимали кўринишдаги бола: ‘Жамми акам чиқяптими?’ деди. Кейин кўрсам, ўша боланинг ранги сариқ экан. Бироқ ўша куни қўрқувданми ёки бошқа сабабми унинг ранги қорайиб, куйиккан рангда эди», — дейди ўша кунги воқеа ҳақида гапирган марҳумнинг хотини Азиза Турсиналиева.

    Марҳум Жамшид Хушбоқов

    Марҳум Жамшид Хушбоқов
    Фото: Зуҳра Муқимова

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган марҳумнинг яқинлари унинг ўлимида бир неча кишининг қўли борлигини айтмоқда.

    «Туман прокуратураси эримнинг ўлимида бир кишини айблаяпти. Ва судга ҳам шундай маълумот берилган. Ҳолбуки ўша куни эримни уч киши олиб кетганди. Мен эримни олиб кетиш учун келганларнинг машинасини кўргандим. Эримни чақириш учун дарвозадан қараган кишидан ташқари машинада яна икки киши бор эди», — дейди Азиза Турсиналиева.

    Азиза Турсиналиева.

    Азиза Турсиналиева.
    Фото: «Дарё»

    Марҳумнинг хотини эрини олиб кетганларни кўрган ягона гувоҳ у бўлса-да, прокуратура тергов давомида уни умуман эшитмаганини, шу боисдан ҳам прокуратуранинг терговига ишонмаслигини, ўша тергов хулосаси асосида ўтаётган суд ҳам адолатсизлик қилаётганини таъкидламоқда.

    «Эримни олиб кетганлар уч кишилигини, унинг ўлимида Ш.С.дан ташқари яна икки кишининг қўли борлигини айтиш учун туман прокуратураси ҳамда вилоят прокуратурасига бир неча маротаба бордим. Аммо мени эшитишни исташмади. Энди судда ҳам бу гапларим инобатга олинмаяпти», — дейди марҳумнинг турмуш ўртоғи.

    Азиза Турсиналиеванинг таъкидлашича, эри кеч соат 17:00 да уч нафар шахс билан чиқиб кетгач, соат 19:00 да эрининг телефон рақамидан қайнонасига қўнғироқ бўлган ва унинг шифохонада эканлиги айтилган.

    «Ўша куни тахминан соат 19:00 да эримнинг телефон рақамидан қайнонамга қўнғироқ бўлди ва эримнинг шифохонада оғир аҳволдалиги хабар қилинди», — дейди марҳумнинг хотини.

    Хабар берилишича, марҳумнинг яқинлари шифохонага борганда Жамшид Хушбоқов комада бўлган.

    Сабоҳат Муқимова.

    Сабоҳат Муқимова.
    Фото: «Дарё»

    «Ўша куни менга Жамшид ўғлимнинг телефонидан қўнғироқ бўлди. Жавоб берсам, ўғлим эмас, бошқа одам экан. Ўғлимни шифохонада, аҳволи оғир дейишди. Етиб борсак, ўғлим кома ҳолатида экан. Аммо 29 сентябрь куни вафот этди. Ўша кундан бери адолат излайман, аммо на прокуратура, на суд адолатли иш қилди. Ҳаммаси адолатсизлик қилмоқда», — дейди марҳум Жамшид Хушбоқовнинг онаси Сабоҳат Муқимова.

    Мазкур жиноят иши судга ўтказилган бўлиб, бир нечта туман судларида кўриб чиқилган ва айни кунда Ғузор туман судида кўриб чиқилмоқда.

    Жабрланувчиларнинг адвокати Ўктам Худойбердиев ҳамда Ойбек Раҳимовларнинг маълумот беришича, тергов жараёни тажрибасиз ходим томонидан олиб борилганлиги сабабли кўплаб саволлар очиқ қолган.

    «Мазкур жиноят иши бир гуруҳ шахслар томонидан амалга оширилган бўлиши ёки бу тахмин инкор этилиши мумкин. Бироқ тергов жараёнида тажрибасизликка йўл қўйилгани боис мазкур савол жавобсиз қолган. Суд ҳам тергов жараёнида аниқланган ҳолатлар бўйича судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳлар фикрини эшитиш билан кифояланмоқда. Биз жиноят ишини ойдинлаштириш учун илтимосномалар киритяпмиз. Бироқ барча илтимосномаларимиз рад этилмоқда», — дейди адвокат Ойбек Раҳимов.

    Ойбек Раҳимов.

    Ойбек Раҳимов.
    Фото: «Дарё»

    Ойбек Раҳимовнинг маълумот беришича, судланувчи Ш.С. терговдаги кўрсатмасида марҳум уни ип билан бўғгани сабаб жон талвасасида унга пичоқ санчганини билдирган.

    «Судланувчи Ш.С. марҳум машинанинг орқа ўриндиғида ўтириб, унинг бўйнидан ип билан бўғгани учун унга пичоқ санчганини билдирган. Аммо терговда воқеа жойи кўздан кечирилган, аммо ўша ип қаердалиги сўралмаган ва топилмаган. Бутун бошли гуруҳ тополмаган ипни эса кейинчалик судланувчининг адвокати терговчига тақдим қилган. Бу жудаям шубҳалимасми?», — дейди адвокат Ойбек Раҳимов.

    Ўша куни воқеани кузатиб турган гувоҳ воқеа жойидаги ошхона ишчиси Байрам Умрзоқов воқеа ҳақида шундай дейди.

    Байрам Умрзоқов.

    Байрам Умрзоқов.
    Фото: «Дарё»

    «Nexia-3’да икки киши келиб тўхтади. Машинадан тушмасдан, роса уришиб, сўкишишди. Сўнг рулда ўтирган киши машина эшигини очиб, оёғини ерга қўйди. Аммо машинадан тушмади. Шунда жанжал кучайди, шекилли, машина рулида ўтирган киши олд ўриндиқда ўтирган шеригига пичоқ урди. Кейин машинадан тушиб, бошини чангаллаб турди. Бироз ўтиб эса пичоқдан яраланган шеригини судраб машинада туширди-да, машинага қаттиқ газ бериб, воқеа жойидан кетди».

    Воқеа жойи

    Воқеа жойи
    Фото: «Дарё»

    Жабрланувчининг ҳимоячиси Ойбек Раҳимов марҳум ва судланувчи телефон орқали мулоқот қилганда тортишганини, шунда учинчи шахснинг овози эшитилиб қолганини, бироқ бунга тергов ҳам, суд ҳам эътибор қаратмаётганини айтмоқда.

    «Судга тақдим қилинган шу овоз стенограмма қилинмаган ва суднинг эътиборидан четда қолмоқда. Буни ўз вақтида тергов ҳам эътиборсиз қолдирган. Тергов жараёнида телефон қўнғироқлари ва рақамлар аниқлаштирилиб, бу овоз кимникилигига аниқлик киритилиши лозим эди. Жабрланувчилар эса бунга эътибор қаратилишини сўраб, бир неча мурожаат қилишган. Бироқ бу мурожаатлар эътиборсиз қолдирилмоқда», — дейди жабрланувчиларнинг адвокати.

    Жабрланувчиларнинг яна бир адвокати Ўктам Худойбердиевнинг маълумот беришича, жиноят иши бир неча шахслар томонидан содир этилган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги гумон суд тиббий экспертизасининг ўз хулосасини ўзгартиришга уриниши сабаб янада кучайган.

    Ўктам Худойбердиев.

    Ўктам Худойбердиев.
    Фото: «Дарё»

    «Суд тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасида марҳумнинг бир нечта қовурғаси сингани айтилган. Кейинчалик эса бу хулоса ўзгартирилиб, эксперт адашган деган гап айтилди. Бу эса биздаги гумоннинг кучайишига сабаб бўлди. Шунингдек, судга воқеа жойида ошхона ва тўйхона борлиги сабаб воқеа кузатув камерасига олинган бўлиши мумкинлигини айтиб, буни аниқлаштириш ҳақида илтимоснома киритдик. Бироқ суд яна рад этди», — дейди Ўктам Худойбердиев.

    Суд тиббий экспертизаси ўз хулосасини ўзгартирганини марҳумнинг онаси ҳам таъкидламоқда.

    «Суд тиббий экспертизаси хулосасини шахсан ўзим ўқиб чиққанман. Тиббиёт ходими бўлганим учун дастлабки хулоса ўзгарганини дарҳол сезганман. 2019 йил 29 сентябрдаги суд тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасида бош мия шикастланиши, чап елка гематомаси, орқадан қаттиқ жисм билан урилган деган жойлари бор эди. Шунингдек, ўғлимнинг ўнг томонидаги 3, 4, 5-қовурғалар, чап тарафидаги 5, 6, 7-қовурғалар сингани ёзилганди. Ўзгартирилган хулосада эса техник хато сабаб қовурғалар сингани хато ёзилгани айтилган. Бу очиқчасига жиноятни яшириш-ку», — дейди марҳумнинг онаси.

    Жамшид Хушбоқов ўлими билан боғлиқ жиноят ишини прокуратура етарли даражада ўрганмаган, дея хулоса қилган марҳумнинг яқинлари ижтимоий тармоқлар орқали бир неча маротаба чиқиш қилган.

    Воқеа жойи

    Воқеа жойи
    Фото: «Дарё»

    Мазкур чиқишларга жавоб берган Қашқадарё вилоят прокуратураси қотиллик воқеаси 2019 йил 27 сентябрь куни соат 18:00 ларда Яккабоғ туманининг Алақарға қишлоғида жойлашган «Бахтиёров Шамшод Шерзод ўғли» хусусий корхонасига қарашли ошхона рўпарасида содир бўлганини маълум қилган ва бу иш бўйича Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 97-моддасининг 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилганини ёзган.

    Прокуратура, шунингдек, жиноят иши бўйича гумонланувчи Ш.С.га айблов эълон қилиниб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланганини, жиноят иши 2019 йил 31 декабрь куни айблов хулосаси билан Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судига юборилганини билдирган.

    Кези келганда таъкидлаш лозимки, мазкур жиноят ишини кўриб чиқаётган Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман суди иш очиқ суд мажлисида кўриб чиқилаётган бўлишига қарамасдан, воқеалар ривожини ўрганмоқчи бўлган «Дарё» мухбирининг суд мажлисида иштирок этишига рухсат бермади. Журналистнинг ахборот олишига тўсқинлик қилган судья Нурбек Абдуллаев ҳаракатини карантин тартибига амал қилаётгани билан изоҳлади.

    Фото: «Дарё»

    «Суд жараёнига бир нафар ОАВ ходимига рухсат берамиз, шу боис судга блогер киритилиб, «Дарё» мухбири иштирок этишига рухсат берилмайди» деган судья. Мухбирнинг «Агар телевидение ходимлари келишса, унда мухбирни киритиб операторга рухсат бермайсизми ёки операторни суд залига қўйиб, мухбирнинг киришига тўсқинлик қиласизми?» деган саволига жавоб бермади. Тўғрироғи, жавоб беришни истамади.

    Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман суди раиси Нурбек Абдуллаев журналистнинг ахборот олишига тўсқинлик қилиб, арзимас сабабни важ қилиб кўрсатишда давом этмаса, «Дарё» воқеалар ривожини кузатиб боради.

    28.09.2020, 18:13   Изоҳ (0)   52946
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухородаги иккита мактаб битирувчиларининг барчаси талаба бўлди

    28.09.2020, 17:57

    Самарқандда 18 ёшли ўсмир автобус уриб юбориши оқибатида вафот этди. Тез ёрдам шифокори ЙТҲ жойига етиб борганида жабрланувчи ўз ўғли эканлигини билди

    28.09.2020, 17:42

    Ўзбекистонда ҳафтанинг биринчи қисмида ёмғир ёғиши кутилмоқда

    28.09.2020, 17:27

    Қашқадарёдаги айрим туманларда Ёшлар ишлари бўлимларига агентлик тавсия қилган номзодлар эмас, бошқалар тайинланди. Чунки агентликнинг хати «юридик кучга эга эмас»...

    28.09.2020, 17:12

    Ўзбекистонда 76 фоиздан ортиқ мактаблар тўлақонли фаолиятини тиклади

    28.09.2020, 16:56

    «6,5 млрд сўмга қурилган кўприк қулади. Энди йўлимиз ҳам шундай яроқсиз бўлмасин» — қумқўрғонликлар

    28.09.2020, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.