Ўзбекистонда «Тамарахоним» номи билан ёдга олинадиган ноёб истеъдод эгаси аслида арман қизи Тамара Петросян сифатида дунёга келган. Тамарахоним ўзбек санъатига қўшган катта ҳиссаси учун арман ва ўзбек халқи орасида унинг қалби ва маданияти қайси миллатга мансублиги ҳақида кўплаб баҳслар бўлган.

Фото: «Домашний очаг»

Фарғона қизи 

Тамарахоним Фарғона водийси Марғилон шаҳрида дунёга келди. Унинг оиласи ўз хоҳиши билан ўз ватанидан кетмаган. Тамаранинг отаси 1905 йил инқилобий воқеалардаги иштироки учун оиласи билан сургун қилинган. Оиланинг узоқ сафарлик кўчишидан сўнг туғилган қизига афсонавий малика − «Тамара» исми қўйилган. Ўша даврда Тамаранинг ота-онаси қизини қандай келажак кутиб турганини тасаввур қилиши қийин эди, албатта.

Фото: «Домашний очаг»

Ёшлигидан қобилияти намоён бўла бошлаган раққоса оиласининг розилиги билан энди-энди фаолият юритишни бошлаган санъат тўгаракларига қатнашди. Мактабни тамомлагандан сўнг Москвага ўқишга кетиб, таътил пайтлари яна Тошкентга қайтиб фолклор-рақс ансамблида фаолият юритади. 15 ёшида Опера ва балет театрида ишлашни бошлайди.

Фото: «Домашний очаг»

Тамара болалигиданоқ санъатга муҳаббат қўйгани учун, рақсга тушиш гўёки севимли чой ичиш каби ёқимли бўлган. Шунингдек, Тамарахонимнинг ҳаёти чойсиз ўтмаган. Эртами ёки кеч, ҳар қандай шароитда ҳам стол устида чой бўлиши керак эди.

Фото: «Домашний очаг»

Тамарахоним санъат ичига кириб борган сари ўзини рақссиз тасаввур эта олмасди. Ҳаттоки, катта Фарғона канали қурилишида ҳам жонбозлик кўрсатиб, 45 кун давомида қурувчилар бирга ишлади. Кечки сменада эса қўшиқ куйлаб, рақсга тушди. Атрофдагилар эса унинг куч-ғайратига қойил қоларди. Аёл-қизлар билан суҳбатлашиб, уларни ҳам ўқишга, илм олишга, ишлашга, касб эгаси бўлишга чақирган Тамарахонимнинг сўзларини эшитган эркак «Бизда бундай бўлиши мумкин эмас», деб айтган гапига жавобан кўзлари чақнаб, «Мумкин, албатта, Ўзбекистонда мумкин» деган сўзлари учун ақлдан озган аёлга ҳам қиёслаганлар бўлди.

Фото: «mytashkent.uz»

Баъзан унга касби туфайли ҳеч ким уйланмайди, деб фикр билдирганлар аллақачон унинг турмушга чиққанлигини эшитиб ҳайрон қолган. Биринчи турмуш ўртоғи – санъаткор Муҳиддин Қори-Ёқубов билан қурган оиласидан Вансетта исмли қизи дунёга келган. Иккинчи турмуши Пўлат Раҳимовдан эса Лола исмли қизи бор.

Фото: «mytashkent.uz»

Тамарахонимнинг турмуш ўртоғи Раҳимов чиндан ҳам ундан фахрланар эди. Кейинчалик Тамарахонимдаги истеъдодни, профессионалликни барча тушуниб етди. У 60 тилда ижро этилган 600 дан ортиқ қўшиқларга рақсга тушди. Қанчадан қанча шогирдлар тайёрлади, истеъдодли қизларни кашф этди. Уларни Тошкентда ўқитишни йўлга қўйди, шунингдек, бошқа давлатларга ижодий сафарлар уюштирди.

Фото: «kultura.uz»

Уруш даврида раққосанинг ўрнига танклар жанг қилди. Тамарахоним фронтда ҳам тинимсиз ижодда бўлди ва бунинг учун унга яхши маош тўланди. У даромадининг барчасини хайрия фондларига танк қуриш учун ўтказди. 1943 йилда у Биринчи совет актрисаси ҳамда Совет армиясининг капитани каби ҳарбий унвонига сазовор бўлди. Ўзининг маҳорати ва вуксак ижодини намойиш этган Тамарахоним руҳиятни кўтаришга ва аскар-қўмондонларга илҳом беришга муваффақ бўлди.

Фото: «Домашний очаг»

Тамарахоним урушдан кейин ҳам ўзбек санъати учун тинимсиз меҳнат қилди. Унинг бутун ҳаёти ва кўзлаган мақсади ҳам ягона санъат бўлди. Унга айтилган «Овозсиз қўшиқ куйлайдиган қўллар соҳибаси» таърифи жуда мос келар эди. Унинг юзлаб рақс ҳаракатларини ёдда сақлашини ўзи камдан-кам учрайдиган қобилият эди. У чиндан ҳам Марказий Осиёда «Совет Мадонна»си сифатида танилди. Тамарахоним 85 ёшида вафот этди, аммо унинг кўринишида навқиронлик сақланиб қолганди. Унинг яқинлари ва шогирдларининг айтишича, раққоса яна бироз умр кўрганида, бундан ҳам кўпроқ ижодий мерослар қолдирган бўлар эди.

Фото: «kultura.uz»