Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 3-турида «Манчестер Сити» 27 сентябрь, якшанба куни «Лестер»ни қабул қилди.

Фото: Twitter

Учрашувнинг 4-дақиқасида Риёд Маҳрез ўзининг кучли зарбаси билан ҳисобни очди. 37-дақиқада Жейми Варди пенальтини аниқ бажарган ҳолда мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлим дебютида Варди жарима майдонига узатилган тўпга товони билан зарба бериб, чиройли гол муаллифига айланди. Орадан кўп вақт ўтмай англиялик футболчи ҳет-трикини нишонлади.

77-дақиқада Жеймс Мэддисон узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 84-дақиқада Натан Аке «шаҳарликлар» сафидаги дебют голини урди ва ҳисобни қисқартиришга эришди. Орадан кўп вақт ўтмай «тулкилар» 3-пенальтига эга бўлди, уни Юри Тилеманс голга айлантирди.

«Тоттенҳэм» ўз уйида «Ньюкасл»ни қабул қилди. 25-дақиқада Лукас Моуранинг голидан кейин олдинга ўтиб олган майдон эгалари ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда ғалабани қўлдан чиқарди.

АПЛ

3-тур баҳслари

27 сентябрь, якшанба

«Манчестер Сити» — «Лестер» 2:5

Голлар: 1:0 – 4 Маҳрез, 1:1 – 37, пенальти Варди, 1:2 – 54 Варди, 1:3 – 58, пенальти Варди, 1:4 – 77 Мэддисон, 2:4 – 84 Аке, 2:5 – 88, пенальти Тилеманс.

«Манчестер Сити»: Эдерсон, Уокер, Менди, Эрик Гарсия, Аке, де Брюйне, Фернандиньо (Делап, 51), Стерлинг, Фоден (Ферран Торрес, 64), Маҳрез, Родри.

«Лестер»: Шмейхель, Жастин, Кастань, Эванс (Фукс, 80), Суюнжю, Барнс, Амарти, Тилеманс, Менди, Прат (Мэддисон, 69), Варди (Ихеаначо, 85).

Огоҳлантиришлар: Тилеманс (22), Сеюнджю (47), Амарти (51), Аке (60).

«Тоттенҳэм» — «Ньюкасл» 1:1

Голлар: 1:0 – 25 Лукас Моура, 1:1 – 90+7, пенальти Уилсон.

«Тоттенҳэм»: Льорис, Санчес, Доэрти, Дэвис, Дайер, Уинкс, Ло Чельсо (Ндомбеле, 77), Лукас Моура (Ламела, 79), Ҳейберг, Сон Ҳён Мин (Бергвейн, 46), Кейн.

«Ньюкасл»: Дарлоу, Фернандес, Манкильо, Ласселс, Ритчи (Льюис, 69), Альмирон (Керролл, 77), Шелви, Ҳендрик (Мерфи, 74), Ҳейден, Жоэлинтон, Уилсон.

Огоҳлантиришлар: Шелви (44), Жоэлинтон (53), Льюис (82), Ҳейден (90), Уинкс (90).

«Шеффилд Юнайтед» — «Лидс» 0:1

Гол: 0:1 – 88 Бемфорд.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!