Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Амстердамлик оила ўзларининг Jaguar XJS ва Jaguar XJ моделларининг чиройини яширмаслик мақсадида архитекторларга бир вақтнинг ўзида классик автомобилларга кўргазма зали вазифасини ўтайдиган индивидуал гараж қуришни топширди, деб хабар беради Motor.

Фото: Robb Report

Фото: Robb Report

Жуфтликнинг ғоясига кўра, Jaguar XJS ва Jaguar XJ хавфсиз жойда сақланиши керак. Шу билан бирга, гараждаги муҳит тўлақонли кўргазма зали вазифасини ўташи — кўчадан ўтаётган ҳар бир киши автомобилларни томоша қила олиши лозим.

Натижада архитекторлар асимметрик том ва катта ойналарга эга учбурчак гаражни яратган. Мутахассислар гараж ичига электрокўтаргич ўрнатган бўлиб, унга битта автомобиль жойлаша олади. Эр-хотиннинг сўзларига кўра, бу каби қарор автомобиллар навбати билан намойишга қўйилиши учун қабул қилинган.

Фото: Robb Report

Фото: Robb Report

Архитекторлар гаражнинг ташқарисини Британия маркасининг эмблемасига эга радиатор панжараси кўринишида безаган. Бундан ташқари, эр-хотин талабига кўра, қўшимча кабинет ҳам қурилган бўлиб, у ердан автомобилларни томоша қилиш мумкин.

Фото: Robb Report

Фото: Robb Report

Фото: Robb Report

Фото: Robb Report

Фото: Robb Report

Фото: Robb Report

Фото: Robb Report

Фото: Robb Report

Фото: Robb Report

Фото: Robb Report

Фото: Robb Report

Фото: Robb Report

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди