2020 йилнинг июль ойида Xiaomi Gaugin ва Gaugin Pro номи остидаги янги смартфонлар устида иш олиб бормоқда, деган хабарлар тарқалган эди. M2007J17C рақамли қурилмалардан бири Хитой телекоммуникация регуляторидан сертификат олди, деб ёзади Gizmochina.

Фото: Gizmochina

Маълумотларга кўра, Digital Chat Station Хитой инсайдери аввалроқ тилга олинган M2007J17C рақамли Gaugin смартфонига тўғри келади. Қурилманинг асосий хусусияти шундаки, у 108 мегапикселли камерага эга. Бундан ташқари, смартфон ушбу технологияга эга Xiaomi смартфонлари орасида энг ҳамёнбопи бўлади.

Бюджет ҳолатига кўра, эълон қилинмаган гаджет Redmi бренди остида чиқарилиши мумкин. Бундай вазиятда Redmi смартфони илк марта 108 мегапикселли камерага эга бўлади. Ҳозир Xiaomiнинг Mi 10, Mi 10 Pro ва Mi Note 10 Pro каби моделларида шундай мегапикселли камера мавжуд.

Янги смартфон ҳали сотувга чиқарилмаган Redmi Note 10 линейкасидан жой олиши мумкин. Яқинда M2007J22C  рақамли қурилма сертификатлашдан ўтди, шунинг учун M2007J17C Redmi Note 10 Pro’нинг янада такомиллашган версияси бўлиши кутилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, янги моделларнинг тақдимоти 2020 йил октябрь ойига режалаштирилган. Афсуски, гаджетларнинг хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот берилмаган.