Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Португалиянинг «Спортинг» клуби ўз академиясини номини ўзгартирди.

Фото: Bleacher Report

Фото: Bleacher Report

Эндиликда у жамоа собиқ ҳужумчиси, ҳозирда «Ювентус»да тўп сураётган Криштиану Роналду номи билан аталади. Криштиану «Спортинг» тарбияланувчиси ҳисобланиб, 1997—2003 йиллар мобайнида клуб тизимида тўп сурган ва у ердан «Манчестер Юнайтед»га йўл олган.

Лиссабонликлар клубининг таъкидланишича, энди клуб академияси Португалия ва жаҳон футболи тарихидаги энг яхши ўйинчиларидан бири номи билан аталади. Таъкидланишича, академия ўзининг энг буюк тарбияланувчиси номини абадийлаштиришни истамоқда. Бу клуб тизимида ўйнаётган ёш футболчиларни илҳомлантиришига умид билдирилмоқда.

2019 йилнинг октябрь ойида «Спортинг» президенти Фредерку Варандаш жамоа стадиони Роналду номи билан аталиши мумкинлигини айтганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар