Венера атмосферасида фосфиннинг (айрим тирик организмлар томонидан ишлаб чиқариладиган газ) аниқланиши гипотетик жиҳатдан ердан бошқа сайёраларда ҳаёт борлигини қидириш учун кетган барча даврлар ичида энг муҳим ҳодиса ҳисобланади. Бу ҳақда NASA раҳбари Жим Брайденстайн ўзининг Twitter’даги саҳифасига ёзиб қолдирди.

Фото: NASA

«Венерада ҳаёт? Анаэроб биологияга оид фосфиннинг аниқланиши, Ердан ташқарида ҳам ҳаёт мавжудлиги тўғрисидаги фикрларни ёқлаш учун энг муҳим ҳодиса ҳисобланади», — деб ёзади Брайденстайн.

14 июнь куни Массачусетс ва Кардифф астрономлари Венера атмосферасида фосфин мавжудлиги аниқланган тадқиқот натижаларини Nature Астрономй журналида чоп этганди. Тадқиқотда таъкидланишича, фосфин потенциал ҳаёт аломатларидан далолат берувчи муҳим бирикмалардан бири ҳисобланади.

Мутахассислар Венера атмосферасини Гавайи оролидаги Жеймс Кларк Максвел (JSMT ва Чилидаги АLМА радиотелескоплари ёрдамида тадқиқ этган.

Одатий шароитда Ерда фосфин рангсиз заҳарли газ кўринишида мавжуд. Ерда у анаэроблар — кислород керак бўлмайдиган микроорганизмлар томонидан ишлаб чиқарилади.

Ер атмосферасида фосфин атропоген фаолият ва анаэроб организмларнинг ҳаёт тарзи сабаб пайдо бўлади, улар сафига бактериялар, замбуруғлар, сув ўтлари ва чувалчанглар киради.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Япония аэрокоинот тадқиқотлари агентлигининг (JAXA) «Акацуки» зонди Венера атрофидаги барқарор орбитага чиққан эди.