«Лион» клуби ва Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Мемфис Депай «Барселона»га ўтишга яқин турибди.
Италиялик инсайдер Фабрицио Романонинг хабар қилишича, «Барселона» футболчи билан шахсий шартнома борасида келишиб олган. Эндиликда гап клубларнинг трансфер борасида ўзаро келишувга эришишида қолган.
Депайни каталонларнинг янги устози Рональд Куман ўз жамоасида кўришни хоҳлади. Бундан ташқари «Барселона» яна бир нидерландиялик футболчи Жоржиньо Вейналдум («Ливерпуль») трансфери борасида ҳам ишламоқда.
Депай 2019/20 йилги мавсумда Франция чемпионатида 22 ўйин ўтказиб 15 та гол уришга эришди. Мемфис декабрь ойида жиддий жароҳат олди ва фақат коронавирусдан кейинги рестартдан сўнг сафга қайтди. 2020/21 йилги мавсумнинг илк ўйинида футболчи «Дижон» дарвозасига учта тўп киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)