Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2020 йил 9 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра 44 781 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Бу билан Ўзбекистон дунё рўйхатида Қирғизистонни ортда қолдириб, 60-ўринга кўтарилди.
Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотига кўра, Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44 613 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг 40 336 нафари соғайган, 1061 нафари вафот этган.
Ўзбекистонда эса коронавирусдан соғайганлар 42 162 нафарга етган. «Дарё» ҳисоби бўйича 378 киши вафот этган.
Университет берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 27 610 660 нафарга етган. Беморларнинг 18 566 119 нафари касалликдан фориғ бўлган.
Умумий рўйхатда касалланганлар сони бўйича АҚШ (6 328 099) етакчилик қилмоқда. Ундан сўнг Ҳиндистон ва Бразилия ўрин олган.Соғайиш кўрсаткичи бўйича Бразилия дунё рўйхатида етакчи бўлиб турибди. Бу мамлакатда 3 572 421 киши коронавирусдан фориғ бўлган. Рўйхатда Бразилиядан кейин Ҳиндистон (3 398 844 ) ва АҚШ (2 359 111) жой олган.
Коронавирус оқибатида ўлим ҳолати энг кўп АҚШда (189 699) қайд этилган. Рўйхатнинг кейинги ўринларида Бразилия (127 464) ва Ҳиндистон (73 890) қайд этилган.