Оқ уй бошқаруви раҳбари Марк Мидоус АҚШ президенти Дональд Трамп доимий равишда коронавирусга текшириб турилгани ва шунинг учун ҳам у омма олдидаги учрашувлар вақтида тиббий ниқоб тақмаётганини билдирди. Бу ҳақда Frееnews хабар қилган.
«Президент АҚШда коронавирусга чалиниш бўйича энг кўп текшириладиган инсон. Мен эса мамлакатда бу борада текширувдан ўтадиган иккинчи одам бўлсам керак. Тиббий ниқоб шахсий ҳимояга эмас, балки атрофдагиларни касалликдан ҳимоя қилиш учун тақилади… Шу сабабли ҳам президентда бундай қилиш учун (ниқоб тақиш) эҳтиёж борлигини кўрмаяпман», — деган у.
Трамп пандемия бошланганидан бери омма олдида қилган чиқишлари давомида фақат бир марта юзига ниқоб тақиб олган ҳолда кўриниш берган. У ўшанда бошқа одамлар билан юрганидан доимий равишда ниқоб тақаётганини айтиб ўтганди. Бундан аввал Трамп президент сифатида ниқоб тақиб юриш ўзига ёқмаслиги ва шу сабабли ҳам унда юрмаслигини таъкидлаганди.
Трамп матбуот анжуманлари ва бошқа тадбирларга ҳеч қачон ниқоб таққан ҳолда бормайди.