Буюк Британияда «National Geographic Traveller Competetion 2020» танловининг ғолиблари аниқланди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан 4500 дан ортиқ ишлар кўриб чиқилиб, «Одамлар», «Шаҳарлар», «Пейзаж» ва «Табиат» деб номланган тўртта номинация бўйича совриндорлар тақдирланди.

Фото: National Geographic Traveller Photography

Танловнинг Гран-при мукофотига Адриэл Торресга тегишли Франция Полинезиясининг Маркиз оролидаги хакларнинг маросим рақси акс этган сурат лойиқ кўрилди.

Фото: National Geographic Traveller Photography

«Табиат» номинацияси бўйича ғолибликни Тинч океанидаги Кокос ороли яқинида ҳаракати аниқ ва яққол ифодаланган скат сурати муаллифи Франческа Пейж қўлга киритди.

Фото: National Geographic Traveller Photography

Жордан Бенкснинг Токиодаги Одайба сунъий оролида жойлашган кўп қаватли уйлар сурати «Шаҳарлар» номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Фото: National Geographic Traveller Photography

«Пейзаж» номинациясида Аннапурна Меллор Ladaхдаги тепалик ёнбағрида жойлашган Микси будда монастири сурати билан ютуқни қўлга киритди.

Фото: National Geographic Traveller Photography

Танлов финалчиси Холли Барбер оқшом чоғида қадимий Праганинг суратини олишга эришди.

Фото: National Geographic Traveller Photography

Мўғулистон – оналар давлат даражасида қадрланадиган мамлакатлардан бири. Сурат қаҳрамони − 8 фарзанд ва 22 набиранинг бувиси ўз мукофотларини намойиш этмоқда. Сурат муаллифи Кей Локетт.

Фото: National Geographic Traveller Photography

Жорж Тернбулл Намибиянинг ғайриоддий гўзаллиги билан қизиқди. Сураткаш Намиб-Науклуфт миллий боғига ташриф буюрди ва кун давомида чўл рангининг ўзгаришини кузатди. Натижада сурат танлов финали учун танланди.

Фото: National Geographic Traveller Photography

Танзания шимолидаги Натрон тузли кўли полапонларини боқадиган фламинголарнинг севимли маскани. Бу ерда ҳар йили минглаб қушлар насл қолдириш учун тўпланади. Тони Чжангнинг ушбу сурати ҳам финал учун сараланди.

Фото: National Geographic Traveller Photography

Трансилванияда яшовчи оиланинг катта бобоси Данчу. Сурат муаллифи Линн Фрэйзер танлов ғолиблигини қўлга киритди.

Фото: National Geographic Traveller Photography

Кения, қум бўрони, шер овга чиққан. Хавотирга тўла кутиш билан Диана Найт манзарани расмга олишга муваффақ бўлди.

Фото: National Geographic Traveller Photography

Эрик Хо Хитойда тонг ёруғидаги шоли экилган майдон манзарасини акс эттирувчи сурати билан финалга йўл олди.

Фото: National Geographic Traveller Photography

Сумка кўтарган аёллар Италия жанубидаги Бари шаҳрининг эски мавзесидаги тор майдонни кесиб ўтмоқда. Муаллиф Мик Райан ҳам ушбу кадр билан финалга йўл олди.