Dream City компанияси 20 августда афсонавий Seoul Mun—тижорат ва дам олиш меъморлигининг мисли кўрилмаган лойиҳасини тақдим этди.
Seoul Mun («Сеул Дарвозаси») – пойтахт марказида Бўрижар канали бўйидаги ўзига хос савдо маскани. Республикамиз ишончли ва узоқ муддатли ҳамкори Жанубий Кореянинг энг юксак маданий анъаналарини уйғунлиги, бетакрор манзара лойиҳани қийматини оширган. Унга қайта ва қайта ташриф буюришни истайсиз.
«Сеул Дарвозаси» — бу 22 000 м2 майдонга эга бизнесингизнинг чегараланмаган маскани. Тижорат кўчмас мулк соҳасида жаҳон экспертлари — Knight Frank ва Cushman & Wakefield компаниялари ҳозирданоқ ишонч билан лойиҳа ўзини оқлашини таъкидлашмоқда. Лойиҳа уч километлик масофага чўзилиб, ҳар бир қават ташриф буюрувчиларнинг эҳтиёжларига қараб алоҳида, очиқ терасса учун автотураргоҳ жойлари яратилган. Уч қаватли савдо жойлари бир бири билан кенг юк ташиш ва йўловчи лифтлари ҳамда эскалаторлар билан боғланган.
Умумий овқатланиш объектларини ташкил этишда мураккаб ечимлар ҳал қилиниб, ҳаво алмашинув ҳисобга олган ҳолда шамоллатиш тизимларини ҳам лойиҳаланган. Харидорларни ресторан, бутик, чакана савдо ва бошқа турдаги бизнес учун 40 дан 1000 м2 майдонгача бўлган 240 дан ортиқ турли форматдаги жойлар кутмоқда.
Қурилиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ барча гигиеник талаблар, санитар нормалар асосида ва табиат муҳофазасига, ерости сувларини ифлослантирмаслик қоидаларига риоя этишга катта эътибор қаратилмоқда.
Айни пайтда Seoul Mun лойиҳаси жанубий-ғарбий соҳилида биноларни сотиш бошлангани эълон қилинди. Dream City компанияси офисида ташриф буюрувчиларга лойиҳа макети тақдим этилиб, сотув бўлими менежерлари сизни қизиқтирган барча маълумотларни етказишга тайёр.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)