Дунёнинг етакчи рейтинг агентликларидан бири — Fitch Ratings 2020 йилнинг 19 августида «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖга кредит рейтингларини тақдим этди. «Миллий банк» шунингдек, яна «Барқарор» прогнози остида «BB-» узоқ муддатли рейтингга ҳам муносиб кўрилган.
Агентлик мутахассислари Ўзбекистондаги энг йирик банк бўлган «Миллий банк»нинг тизимли аҳамияти, давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, стратегик роли ва узоқ муддатли инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришдаги аҳамиятини таъкидламоқдалар. Шу билан бирга, мамлакатдаги ривожланиш лойиҳалари, кучли мижозлар базаси, активларнинг сифати ва капиталлашув жараёни ҳам эътироф этилган.
Маълумот учун: Fitch Ratings — Moody’s ва Standard & Poors қаторида учта етакчи халқаро рейтинг агентликларидан биридир. Агентлик 1913 йилда ташкил топган бўлиб, штаб-квартираси Нью-Йорк штатида (АҚШ) жойлашган.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)