Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро шаҳрида 20 йил аввал қурилган «Зарафшон» меҳмонхонасининг қайта таъмирлаш ишлари якунланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаментига таяниб, Spot хабар берди.

Қайта таъмирлашдан кейинги ҳолат.

Қайта таъмирлашдан кейинги ҳолат.
Фото: Spot

2018 йилнинг январь ойида кўп йилдан буён ишламай турган мазкур меҳмонхона бир ярим йил ичида 14 миллиард сўм инвестиция киритиш мажбурияти билан «нол» қийматда сотувга қўйилган.

Қайта таъмирлашдан олдинги ҳолат.

Қайта таъмирлашдан олдинги ҳолат.
Фото: Spot

2018 йилнинг май ойида меҳмонхона биносининг янги эгаси Beston Machinery қўшма корхонаси бўлгани хабар қилинган. Мазкур компания меҳмонхонада 200 та хона ва 370 та жой қуришни режалаштирганди. Бироқ амалда меҳмонхонани қайта таъмирлаш билан Devel Eco Group компанияси шуғулланди ва лойиҳага 11 миллион доллар сарфлади.

Sahid Zarafshon номини олган меҳмонхона 296 та ўринга мўлжалланган ва 148 та хонани, шу жумладан, люкс, президент, премиум, эконом, стандарт хоналарни ўз ичига олган.

«Бу 4 юлдузли меҳмонхона барча қўшимча қулайликлар ва сифатли жиҳозлар асосида яратилган ўзига хос архитектураси ва техник ечими билан туристларнинг барча талабларини қондириш имконига эга», — дейилади Бухоро вилояти ҳокимлиги хабарида.

Меҳмонхонада олтита ресторан, маросимлар учун зал, конференция зали, мажлислар учун учта хона, тунги кўнгилочар клуб, кафе, қишки боғ, очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари, ўйин майдони ва болалар учун сув ҳавзаси, фитнес-клуб, спа-салонлар, сауна, бильярд зали, эркаклар ва аёллар сартарошхоналари, шунингдек, сувенирлар дўкони жойлашган.

Фото: Spot

Фото: Spot

Фото: Spot

Фото: Spot

Фото: Spot

Фото: Spot

Фото: Spot

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди