Қўзиқорин ва товуқ қўшилган қаймоқли соус лағмонга янада хушбўй таъм беради. Бу таом кечки дастурхонингизни безатади.
Керакли маҳсулотлар:
- 350 гр товуқ лаҳми (филеси);
- таъбга кўра туз;
- таъбга кўра майда қора қалампир;
- 3 ош қошиқ ун;
- 350 гр қўзиқорин;
- 1 ош қошиқ ўсимлик ёғи;
- 2 ош қошиқ сариёғ;
- 2 дона саримсоқ пиёз;
- 240 мл товуқ шўрваси (бульон);
- 120 мл қаймоқ;
- 200 гр лағмон.
- Товуқни майда майда бўлакларга кесиб, туз қалампир ва икки ош қошиқ ун сепиб, аралаштиринг;
- Қўзиқоринларни ювинг ва майда бўлакларга бўлинг;
- Товага ўсимлик ёғи ва сариёғнинг ярмини солиб, ўрта оловда қиздиринг. Товуқни, тахминан, 7-10 дақиқа давомида қизартириб қовуриб, бошқа идишга олинг;
- Қолган сариёғни товага солиб, қўзиқоринларни 15 дақиқа қовуринг. Унга тўғралган саримсоқ пиёзни солиб, яна 30 секунд пиширинг;
- Товуқ устига қўзиқоринларни териб, ун сепинг ва аралаштиринг;
- 30-45 секунддан кейин бульон ва қаймоқни қўшинг;
- 3-5 дақиқа давомида қайнатинг. Кейин туз ва қалампир қўшинг;
- Лағмонни кўрсатмага мувофиқ қайнатиб олинг. Човли ёрдамида сувидан ажратинг. Қаймоқли соусга солиб, аралаштиринг.
Изоҳ (0)