Ҳозир Ўзбекистонда ёз чилласи бўлгани боис июль ойида вафот этганлар сони аввалги ойларга нисбатан кўпайган бўлиши мумкин. Бу ҳақда 5 август куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида сўз юритилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Тадбирда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ражаббой Исроилов республикада умумий ўлим ҳолатларининг кунлик кўрсаткичига тўхталиб ўтди.

Фото: UzReport ТV

«Статистика бўйича Ўзбекистоннинг умумий аҳолисига бир кунда 500 тадан 600 тагача ўлим ҳолати тўғри келади. Булар ёш болалардан тортиб қарияларгача. Айнан шунинг ичида инфекция қурбонлари ҳам бўлиши мумкин. Июль ойида ёзги чилла бўлгани учун бу рақамлар кўпайган бўлиши, шубҳасиз», — деди Исроилов.