Тошкент вақти билан 4 август куни соат 02:59 да Қозоғистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Фото: Depositphotos

Зилзила 41,7 даража шимолий кенглик ва 69,62 даража шарқий узунликда юз берган. Ер силкиниши 10 километр чуқурликда юз берган бўлиб, зилзила марказида унинг магнитудаси 3,7 баллни ташкил қилган.

Зилзила эпимаркази Тошкент шаҳридан 59 километр шимоли-шарқий йўналишда жойлашган.

Ер силкиниши Тошкентда сезилган ва унинг кучи 3 баллни ташкил қилган.