NASA Perseverance номли янги марсоходини учирди. Бортига мазкур аппарат ўрнатилган Atlas V ракета-ташувчиси орқали Канаверал саҳросидан учирилди. Ракетанинг учиш жараёни NASA сайтида тўғридан-тўғри трансляция қилинди.

Кадр: NASA

Миссия режасига кўра, ровер 2021 йилнинг 18 февралида Марс юзасига бориб қўниши керак. Миссияни амалга ошириш учун жами 2,1—2,7 миллиард доллар сарфланиши кутилмоқда.

Perseverance Марснинг ўтмишдаги микробиологик ҳаёт шакли аломатларини қидириш билан шуғулланади. У тупроқ намуналарини тўплайди (уни 2028 йилда Perseverance ёнига қўнадиган бошқа бир аппарат олиб кетади), шунингдек, сайёранинг иқлими ва об-ҳавосини ўрганади.

Бундан ташқари, ровер Марсга келажакда Ой юзасига, кейинчалик Марсга қўнадиган одамлар учун скафандр тайёрлашда ишлатиладиган материаллар намунасини олиб кетади. Муҳандислар Марс шароити намуналарга қандай таъсир кўрсатишини текшириш ниятида.

Шунингдек, биринчи бор Марсга синов вертолёт дрони етказилади. Ҳозирга қадар Марсга оид бирор миссияда атмосферада учишга қодир аппаратлардан фойдаланилмаган. Дрон ёрдамида шу турдаги парвозлар технологиясини яратиш режалаштирилган.

Аввалроқ БАА ўзининг космик зондини биринчи бор Япониядан туриб Марсга учиргани тўғрисида хабар берилганди. Орадан кўп ўтмай Хитой ҳам Марсга ўзининг биринчи миссиясини учирган.