Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Англия чемпионати 2019/20 йилги мавсумининг энг яхши тўпурари аниқланди.

Фото: Twitter/@LCFC

Фото: Twitter/@LCFC

Мавсум давомида «Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди 35 ўйинда 23 та гол урди ва энг яхши тўпурарга айланди.

«Арсенал» форварди Пьер-Эмерик Обамеянг 36 ўйинда 22 та голга муаллиф бўлди. «Саутҳэмптон» ҳужумчиси Дэнни Ингз худди шунча голни 38 та учрашувда киритди.

Шунингдек, кучли бешликдан «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг (20 та гол) ва «Ливерпуль» вакили Муҳаммад Салоҳ (19) ўрин олди.

33 ёшли Варди фаолияти мобайнида илк бор АПЛ тўпурарига айланди.

Шунингдек, футболчи АПЛ тарихидаги энг ёши катта тўпурар бўлди. Унга қадар Дидье Дрогба 2010 йили 32 ёшида Англиянинг энг яхши тўпурари бўлганди. Бундан ташқари Варди Англия олий дивизионининг сўнгги 72 йилдаги энг ёши улуғ тўпурарига айланди. 1947/48 йилги мавсумда «Арсенал» ҳужумчиси Ронни Рук 32 та гол билан Англия чемпионати тўпурари бўлганди.

Жейми Вардига АПЛ тўпурарлигини тақдим этган 23 та голни томоша қилинг (видео)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар