Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12190.01
    • RUB 126.91
    • EUR 12987.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +14°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Коинот

    Биринчи аёл космонавтнинг очиқ коинотга чиққанига 36 йил тўлди. Светлана Савицкаянинг коинотга парвози ҳақида

    25.07.2020, 22:11 83198

    Очиқ космосга биринчи бўлиб чиққан шахс Алексей Леонов бўлганини кўпчилик яхши билади. У 1965 йилнинг 18 март санасида «Беркут» номли скафандрда тахминан 12 дақиқа давомида очиқ космосда бўлган. Аёллардан эса биринчи бўлиб очиқ коинотга чиққан космонавт Светлана Савицкая эди. «Дарё» мазкур тарихий чиқишга 36 йил тўлгани муносабати билан Светлана Савицкаянинг фаолияти ҳақида маълумот беради.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Яқиндагина инсоният тарихидаги биринчи космонавт аёл – Терешкованинг парвози ҳақидаги ҳикоямизда унга ўша парвозда қайсидир маънода рақобатчи бўлган космонавтлар рўйхатида асосан парашют спорти билан профессионал шуғулланган аёллар бўлганини айтиб ўтган эдик. Савицкая эса моҳир парашютчи бўлиш билан бирга, реактив самолётларни ҳам бемалол бошқара оладиган профессионал учувчи бўлган.

    У космонавтлар отрядига қабул қилинишидан аввал реактив самолётларда бажариладиган олий пилотаж спорти бўйича ҳамда атмосферанинг энг юқори қатламларидан, хусусан, стратосферадан парашютда сакраш бўйича катта мусобақалар ғолиби бўлиб, бир неча жаҳон рекордлари муаллифига айланиб улгурган эди.

    1948 йилнинг 8 августида Москвада ҳарбий учувчи оиласида туғилган Савицкая 1965 йилда ўрта мактабни тугатиб, Москва авиация институтига (МАИ) ўқишга киради ва 1972 йилда ўқишни тамомлаб, учувчи-инструктор сифатида иш бошлайди. Кейинчалик у синовчи-учувчи сифатидаги фаолиятга жалб этилади ва МиГ-21, МиГ-25, Су-7 сингари реактив самолётларнинг синов парвозларида қатнашади.

    Савицкая 1980 йилда навбатдаги космонавтлар отрядига қабул қилинди ва гуруҳ билан биргаликда «Союз-Т» космик кемаларда парвоз қилиш ва «Салют» орбитал станцияда иш олиб бориш учун тўлиқ тайёрлов курсларини ўтаган. Икки йиллик тайёргарлик ва синовлардан сўнг Светлана Савицкая дастлаб 1982 йилда «Салют-7» экспедицияси таркибида биринчи бора коинотга парвоз қилди. У етти кундан зиёдроқ вақт мобайнида орбитада бўлиб, космонавтлар Серебров ва Попов билан ҳамкорликда турли илмий топшириқларни ва техник вазифаларни бажарган. Ўша биринчи парвозидан кейин Савицкаяга Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони берилган эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Савицкаянинг иккинчи ва энг муҳим парвози 1984 йилнинг 17 июлида бошланган. Ўшанда Бойқўнғир космодромидан стартга чиққан «Союз Т-12» космик кемасида Савицкая билан бирга, шунингдек, Владимир Жонибеков ва Игорь Волков ҳам орбитага – «Салют-7» орбитал станциясига йўл олган бўлиб, Жонибеков экипаж командири бўлган ҳолда Савицкая бу сафар борт муҳандиси вазифасида учган.

    18 июль куни космик кема орбитал станция билан муваффақиятли туташган ва экипаж асосий вазифаларни бажаришга киришган. Ушбу парвоздан кўзланган асосий вазифалардан бири тарихда биринчи марта аёл кишининг очиқ коинотга чиқиш бўлган бўлса-да, лекин ушбу чиқиш шунчаки кўргазмали чиқиш бўлмай, муҳим илмий мақсадни ҳам кўзлаган эди. Савицкая очиқ фазода металларни пайвандлаш бўйича илмий-техник тажриба ўтказиб кўриши керак бўлган.

    Барча тайёргарлик ишлари бажарилгач, 1984 йилнинг 25 июль куни Тошкент вақти билан соат тахминан 21:00 га яқин Савицкая орбитал станциядан ташқарига чиқади. У билан биргаликда ўшанда Жонибеков ҳам биринчи марта очиқ космосга чиққан бўлиб, улар станциядан ташқарида Патон электропайванд институти томонидан тайёрланган махсус ускуналар ёрдамида металларни пайвандлаш, кесиш ва кавшарлаш ишларини бажариши керак эди. Космик кемадан ташқарида Савицкая 3 соат ва 35 дақиқа иш олиб борган.

    Ушбу вақт мобайнида унинг барча хатти-ҳаракати Ердаги кузатувчилар томонидан диққат билан, синчиклаб кузатиб турилган. Савицкая ўзи ҳам вазифага жуда катта масъулият билан ёндашиб, қўйилган топшириқларни катта аниқликда, пунктуал даражада бажаргани билан ёдда қолган. Барча бир овоздан Савицкаянинг жуда профессионал даражада ишлаганини таъкидлаган эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Очиқ фазода ишлаш мобайнида Савицкая ва Жонибеков бир-бири билан ўзаро навбат алмашиниб ишлаган ва икки марта нур-соя айланиши бўйича Ер атрофини айланиб чиқишган. Яъни улар шу уч ярим соат мобайнида икки марта ёруғлик тарафга чиқишган (кундуз бўлган) ва икки марта Ернинг тун тарафига ўтишган. Тун тарафда бўлган пайтда ишлар вақтинча тўхтатиб турилган, чунки ёруғлик етарли бўлмаган шароитда белгиланган вазифани бажариш аниқлиги пасайиши хавфи бор эди. Пайванд асбоби эса максимал аниқликда ишлашни талаб қиларди.

    Савицкаяга берилган скафандр олти соат очиқ космосда бўлишга ҳам имкон берса-да, лекин у вазифани белгиланган муддатдан бироз эрта бажариб уддалаган. Ушбу тарихий воқеа амалга ошгач, Савицкая 29 июль куни яна «Союз Т-12» космик кемасида Ерга қайтиб тушади. Унга «Олтин юлдуз» медали ва иккинчи марта Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони берилади.

    Савицкая кейинчалик тўлиқ аёллардан иборат бўлиши режалаштирилган экипаж таркибида яна бир бора парвоз қилиши белгиланган эди. У ҳатто 1986 йилда моҳиятан АҚШнинг Space Shuttle дастурининг аналоги бўлган самолёт типидаги «Буран» космик кемасида ҳам коинотга учмоқчи бўлган. Лекин иттифоқда бошланган иқтисодий ва сиёсий инқироз ҳамда бошқа техник сабабларга кўра, Буран дастури амалга ошмай қолди. Савицкая 1993 йилда космонавтикадан нафақага чиқди ва ўзининг алма-матери бўлмиш МАИда дарс бера бошлайди.

    Инсоният тарихидаги иккинчи космонавт аёл ва очиқ космосга биринчи бўлиб чиққан аёл бўлмиш Светлана Евгеньевна ҳозирда ҳам ушбу олийгоҳда доцент сифатида фаолият юритиб келмоқда. У техника фанлари номзоди даражасини ёқлаган бўлиб, 1996 йилдан буён мунтазам равишда Россия парламентида депутат ҳам бўлиб келмоқда.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ла Лига. Мадрид дербисида “Атлетико” “Реал” устидан ишончли ғалабани қўлга киритди 

    Бугун, 02:08

    А Серия. “Кальяри” сафарда “Аталанта”га имкониятни бой берди, “Интер”да минимал ғалаба, “Рома” эса Турин клуби билан дуранг ўйнади (видео)

    Бугун, 01:58

    Лига 1. “ПСЖ” ўз майдонида “Марсель”ни тор-мор этди

    Бугун, 01:44

    “Атлетико” мухлислари дерби олдидан “Реал” мухлиси бўлган қора танли аёлга ҳужум уюштириб, уни ҳақорат қилди

    Бугун, 01:10

    Путиннинг 90 йиллардаги таътилидан архив кадр намойиш қилинди (видео)

    Кеча, 23:55

    Зеленскийнинг қўриқчиси Нью-Йоркда муштлашди — ОАВ (видео)

    Кеча, 23:35

    “Россия-Беларусь режаси ўхшамади”: Польша Беларусни чегарани бузиб ўтишга уринишда айблади (видео)

    Кеча, 23:25

    Рекорд ўрнатган аёллар, оқ товуқлар сўйиладиган маросим, 213 йиллигини нишонлаётган давлат — ҳафта суратлари

    Кеча, 22:43

    АПЛ. “Арсенал” Лондон дербисида “Тоттенҳэм” билан дуранг ўйнади, “Ливерпуль” ишончли ғалабага эришди, “Челси” ўз майдонида мағлубиятга учради (видео)

    Кеча, 22:30

    Instagram: Луиза Расулова Истанбулдан уй олди, Юлдуз Усмонованинг мум ҳайкали очилди, Райҳоннинг “Ҳумо арена”даги концерти қолдирилди

    Кеча, 22:25

    Тавсия этамиз

    Рекорд ўрнатган аёллар, оқ товуқлар сўйиладиган маросим, 213 йиллигини нишонлаётган давлат — ҳафта суратлари

    22:00 / 24.09.2023

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    15:00 / 23.09.2023

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    22:00 / 22.09.2023

    МОЛИЯ

    Пул

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонда 25 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлади?

    10:00 / 24.09.2023

    Тошкентда поезд устида селфи қилмоқчи бўлган 18 ёшли йигитни ток урди

    09:00 / 24.09.2023

    Central Asian University (собиқ Akfa) университетида можаро юз берди

    09:00 / 24.09.2023

    “Болалар ҳаққига қилинаётган хиёнат”. Самарқанддаги боғчада болалар овқатидан гўшт кам чиққани акс этган видео бўйича муносабат билдирилди

    11:00 / 24.09.2023

    “Путин атрофидагилар босиб олинган ҳудудлардан қўшинларни олиб чиқишни ўйламоқда” — сиёсатчи

    19:00 / 24.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?