Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов 2020 йил 17 июль куни Вена шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Томас Гремингер ва ЙХҲТнинг доимий кенгаши раиси Игли Ҳасани билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Музокаралар чоғида Ўзбекистон билан ЙХҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Томас Гремингер Ўзбекистон билан ЙХҲТ ўртасида изчил ривожланаётган ҳамкорликни юқори баҳолади. У ЙХҲТ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда катта ривожга эришилгани айнан унинг ушбу лавозимда ишлаётган муддатига тўғри келганлигидан бағоят мамнунлигини изҳор этди.

Бош котибнинг сўзларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар Ўзбекистонни сиёсий ривожланишнинг мутлақ янги босқичига олиб чиқди ва ЙХҲТ билан ҳамкорликни кенгайтириш учун аниқ имкониятлар очди.

Томас Гремингернинг ЙХҲТ бош котиби сифатидаги ваколати тугаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон томони унинг ташкилот раҳбари сифатида муваффақиятли иш олиб боргани, шунингдек, Ўзбекистон ва ЙХҲТ ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришдаги шахсий ҳиссаси ва хизматлари учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

ЙХҲТнинг доимий кенгаши раиси билан учрашув чоғида Албаниянинг ташкилотга раислиги нуқтаи назаридан ЙХҲТнинг жорий фаолияти юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ва демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ЙХҲТ билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?