• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Сурункали стресс нима ва ундан қандай қутилиш мумкин?

    Қисқа муддатли стресс тез ўтиб кетади ва ундан кейин организм қайта тикланиб, одатий ритмига қайтади. Сурункали стресс бўлса кунлаб, ойлаб ҳатто йиллаб давом этиши ва бу вақтда кортизол гормони юқори даражада бўлиши, кишини сабабсиз қўрқув ва ваҳима босиши мумкин. 2018 йилда ўтказилган тадқиқотларда, стресс жисмоний касалликларни кучайтириши аниқланган. Сурункали стрессдан ҳоли бўлиш, кайфиятни кўтаринки бўлишига, ўзини яхши ҳис қилишига, тиниқиб ухлаши ва овқатланиш режимининг тартибга тушишига сабабчи бўлади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Сизда аломатлар кўзга ташланаётган бўлса ва бу бир неча ҳафтадан бери давом этаётган бўлса, бу турмуш тарзингизни бир бор кўздан кечириш, жисмоний ўзгаришларни кутмасдан терапевтга мурожаат қилишингиз кераклигини англатади. Дейлик, сиз янги ишга кирдингиз, дўст ва яқинингизни йўқотдингиз ёки муҳим имтиҳонга тайёргарлик кўряпсиз. Бундай вақтда асабийлашиш, ҳаяжонланиш ва ўзини бошқача ҳис қилиш табиий бўлиши мумкин. Шундай экан ўзингизга, қўрқувимнинг боиси нимада деб савол бериб кўринг. Агар жавоби мавжуд, юз берган ёки берадиган вазият билан боғлиқ ва ўша вазият дарҳақиқат аҳамиятли бўлса буни тушунса бўлади. Лекин бундай вазиятда ҳам саломатлик муҳимлигини ёддан чиқармаслик, руҳиятнинг жисмоний соғломлик билан узвий алоқаси борлигини ёдда тутиш керак.

    Стресснинг сабабини аниқлаш

    Агар сиз ўзингизда, анчадан бери давом этаётган сурункали стресс аломатларини пайқай бошлаган бўлсангиз, унда унинг сабаби, келиб чиқиши нима билан боғлиқ экани ҳақида ўйлаб кўринг. Асабий иш жадвали, ёқимсиз одамлар, ҳаддан ортиқ чарчаш ёки бошқа нима сабаб эканини аниқланг. Шундан кейин вазиятдан келиб чиқиб ечим топишга ҳаракат қилинг. Масалан, қўшнингиз баланд овозда сўзлашишидан асабингиз ўйнаса, қулоқларингизга эшиттирмайдиган восита тақинг, ёқимсиз эканидан асабингиз бузилса, негатив одамлар билан суҳбатлашишдан қочинг, муаммо ишда бўлса бошқа иш қидириб кўринг. Аниқ сабаб бўлмаса ёки сиз уни аниқлай олмасангиз, яширин омилларни аниқлаш учун психотерапевтга мурожаат қилинг.

    Ўзингизга қандай ёрдам бера оласиз?

    Симптомларни аниқлаганингиздан кейин аввалига энг оддий, аммо самарали методларни синаб кўринг: тоза ҳавода сайр қилинг, мусиқа тингланг. Фойдали одатларингизни назорат қилиб, улар билан кўпроқ шуғулланинг. 7-8 соатдан кам ухламанг, жисмоний фаол бўлинг, медитация билан шуғулланинг. Истеъмол маҳсулотлари ҳам кайфиятга таъсир қилишини унутманг, рационингизга магний, витаминлар, фойдали углеводлардан тайёрланадиган таомларни киритинг.

    Нейроэндокринолог Роберт Саполскинг таъкидлашига қараганда, инсон ўзининг бахтли ҳис қилиши, ва ўзига берадиган баҳоси стресснинг камайишида муҳим рол ўйнайди. Бабуинларда ўтказилган тадқиқот натижасига кўра, атрофдагиларга нисбатан статуси юқори бўлмаган маймун қонида стресс гормони кўп ва қон босими юқори бўлган. Бу ишда ёки ўқишда сизнинг қандай ўринга эга эканингиз ва муносабатга нисбатан нимани ҳис қилишингиз муҳим эканидан далолат беради. Сиз ўзингизни ёмон ҳис қилганингизда, атрофингиздаги инсонлар сизни тушунса ва қўллаб-қувватласа кортизол миқдори камаяди.

    Сурункали стрессдан сақланиш учун нима қилиш керак?

    Психолог Дэвид Бернс ўзининг «Яхши ҳис этиш. Кайфиятнинг янги терапияси» китобида негатив эмоцияларга сарфланадиган вақтни назорат қилишни маслаҳат беради. Китобда ёзилишича, 50 дақиқадан ортиқ жаҳл қилиш, йиғлаш, бақириш ва нолиш керак эмас. Қолаверса эътиборни, позитив жиҳатларга қаратиш ва диққатни жамлашни ҳам ёддан чиқармаслик керак. Бунда сиз муҳим деб билган ишларнинг бажарилган ёки йўқлигини ёзиб ўзингиз учун текшириб борадиган рўйхат самара бериши мумкин. Бир кун аввал ярим соат китоб ўқишни, дўстингиз билан телефонда сўзлашиш ёки бошқа ўзингизни яхши ҳис этишга ёрдам берадиган вазифаларни белгилаб олинг. Бажарганингиздан кейин, рўйхатни бошқа ёқимли одатлар билан тўлдиринг. Кун давомида хуш кайфиятни ҳис этишга ёрдам берадиган, қилган ишингиздан кўнглингиз тўлишига сабаб бўладиган одат ва жараёнлар руҳиятингиз ва саломатлигингизни яхшиланишида муҳим рол ўйнайди.

    Мавзуга доир:

    • Иш самарадорлиги ошишида ёрдам берадиган 6 тавсия
    • Муваффақиятли карьера учун муҳим тавсиялар
    • Шахсий ҳаёт, иш ва жамиятда муваффақиятга эришиш учун муҳим бўлган 5 тавсия
    • Уйда ўзингизни спорт билан шуғулланишга мажбурлаш учун 7 та сабаб
    • Шахсий ҳаёт, иш ва жамиятда муваффақиятга эришиш учун муҳим бўлган 5 тавсия
    • Муносабатлар узоққа бормаслигининг 5 сабаби

    15.07.2020, 13:22   Изоҳ (0)   51347
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёзда қандай нонушта қилиш керак?

    15.07.2020, 08:28

    20, 30, 40 ёшда қандай тўғри озиш мумкин? Мутахассис тавсияси

    14.07.2020, 18:20

    Замонавий турмуш тарзида энг кўп кузатиладиган 5 зарарли одат

    13.07.2020, 17:32

    Замонавий ўрта ёшли аёллар томонидан энг кўп йўл қўйиладиган хатолар

    13.07.2020, 09:20

    Оқ кофтадан тер доғини кетказишнинг 7 та самарали усули

    10.07.2020, 15:51

    Жазирамада уйни кондиционерсиз совутиш бўйича тавсиялар

    09.07.2020, 16:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.