Берн университетининг собиқ директори, фахрий профессор ва микробиолог Бед Штадлер бутун дунёда коронавирусга қарши курашда хатоликларга йўл қўйилганини маълум қилди. Унинг тадқиқотлари Америка тиббиёт академияси порталида эълон қилинди.

Фото: Getty Images

Штадлернинг фикрича, коронавирусга қарши курашда қуйидаги хатоликларга йўл қўйилган:

  • SARS-CoV-2 коронавируси — бу мутлақо янги вирус эмас, у бошқа коронавирусларга ўхшайди; у мутацияга учраб ёзга йўқолиб кетадиган шамоллашни келтириб чиқарувчи мавсумий вирус кабидир. Шу сабабли, масалан, «кўплаб ветеринар шифокорлар коронавируснинг янгилиги тўғрисидаги хабарлардан ғазабланишди, чунки улар йиллар давомида мушуклар, итлар, чўчқалар ва сигирларни эмлаб келган».
  • Бутун дунёдаги экспертлар коронавируснинг асосий хавфи сифатида унга қарши иммунитет йўқлигини айтмоқда, бироқ бу шунчаки тахмин, чунки бу борада тегишли тадқиқот ўтказилмаган.

«Бу илм эмас, балки барча бир-бирини қайтарган, интуицияга асосланган ҳақиқий спекуляция», — дейди Штадлер.

  • Олим бунинг исботи сифатида янги турдаги коронавирус Хитойда бунга қадар атипик пневмонияни келтириб чиқарган SARS вируси тарқалган туманларда касаллар камлиги тўғрисидаги маълумотларни келтирган. «Бу бизнинг иммун тизимимиз SARS ва коронавирус қисман ўхшашлиги ва бир вирус бизни бошқасидан ҳимоя қилиш мумкинлигини кўрсатиб берувчи исбот», — дейди у.

Шунингдек, Штадлер немис олимларининг тадқиқотлари натижасини мисол қилиб келтирган. Унга кўра, Берлиннинг коронавирусга чалинмаган 34 фоиз аҳолисида Т-ҳужайралар жавоб берувчи орттирилган иммунитет аниқланган. Бу ушбу ҳужайралар SARS-CoV-2 структурасида оддий шамоллашга ўхшаш қўзғатувчиларни аниқлаб, унга қарши курашаётганини англатади.

Эпидемиологларнинг коронавирус мавсумий эканлигига ишонмагани нотўғри моделлар ва прогнозларни тузишга олиб келган. «Дастлабки ёмон сценарийлар ҳеч ерда кузатилмаганидан сўнг, айримлар ҳамон иккинчи тўлқинни башорат қилувчи моделга ёпишиб олган», — дейди Штадлер.

Шу билан бирга, коронавирусни касаллик аломатларисиз ташувчилар ҳам йўқ: улар худди хавф гуруҳига кирмаган аксарият болалар каби касалликка иммунитет борлар. Хатолик коронавирус тестлари вирус тириклигини ёки иммун тизими орқали йўқ қилинганини аниқлай олмаслиги сабаб юзага келган. «Тахминимча, ҳар куни касаллик қайд этилаётган беморларнинг катта қисмида вирус чиқиндиси сабаб касаллик юзага келмоқда», — дейди Штадлер.

«Яна бир ҳазил шуки, айрим вирусологлар коронавирусни аломатсиз бошдан кечираётган беморлар уни бошқаларга юқтириши мумкинлиги тўғрисидаги таъкидламоқда. ‘Соғлом’ касалларнинг томоғида шу қадар кўп вирус бўлиши керакки, икки инсонлардан бири бошқа бир ‘соғломъга вирусни юқтириши учун шунчаки суҳбатлашиши кифоя», — дея киноя қилади олим. Штадлернинг таъкидлашича, касалликни аломатларсиз ташувчилар вирусни енгган бўлса, улар касалликни тарқата олмайди.

«Ҳозирда вирус йўқолди. У қишда қайтиши мумкин, бироқ бу иккинчи тўлқин эмас, балки мавсумий характерга эга. Ҳозирда ниқоб тақиб юрган ёш ва соғлом инсонлар бошига шлем кийиб юришгани маъқул. Чунки коронавирус билан жиддий касалланиш эҳтимоллиги бошга бирор нима тушишидан камроқ.

Қишда барибир касалликка чалинадиганлар эса ниқоб тақиб юришлари мумкин. Бу орқали улар бошқаларга мазкур пандемиядан нимани ўрганганини кўрсатиб беради», — дейди Штадлер.

Аввалроқ хитойлик олимлар коронавирусга чалинган одамнинг қонида қанд миқдорининг юқори бўлиши унинг коронавирусдан ўлиш хавфини икки баравар оширишини аниқлаган эди.