Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 36-турида «Реал» 13 июль, душанба куни «Гранада» майдонига сафар қилди.

Фото: Twitter

Учрашув биринчи бўлимида устунлик тўлиқ мадридликлар томонида бўлди ва «Реал» футболчилари буни ҳисобда ҳам акс эттира олди. 10-дақиқада Ферлан Менди қанотдан ёриб кирди ва ўткир бурчакдан кучли зарба йўллаб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Орадан кўп ўтмай Карим Бензема ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Иккинчи бўлим дебютида майдон эгалари ҳисобни қисқартирди. Каземиронинг майдон марказидаги хатосидан кейин Дарвин Мачис «Гранада»нинг илк голини урди. Танаффусдан кейин Зинедин Зидан шогирдлари бироз темпни тушурди ва майдонда тенг кураш кечди. Бўлим якунига бориб мезбонлар босимни оширди, бироқ «Реал» ўйинчилари ҳимояда ишончли ҳаракат қила олди.

Мазкур ғалабадан сўнг «Реал» очколарини 83 тага етказиб олди ва мусобақа тугашига икки тур қолганида энг яқин таъқибчиси «Барселона»ни 4 очкога ортда қолдирмоқда. Кейинги турдаги ғалаба мадридликларни чемпионга айлантиради.

Ла Лига

36-тур баҳси

13 июль, душанба

«Гранада» — «Реал Мадрид» 1:2

Голлар: 0:1 – 10 Менди, 0:2 – 16 Бензема, 1:2 – 50 Мачис.

«Гранада»: Руй Сильва, Дуарте, Диас (Пуэртас, 46), Ҳерман Санчес, Фулке (Монторо, 55), Азиз, Жил Диаш, Вико (Этеки, 75), Эррера (Антонин, 75), Мачис (Кейбаши, 85), Фернандес.

«Реал Мадрид»: Куртуа, Рамос, Менди, Карвахаль, Варан, Каземиро, Кроос, Иско (Родриго, 64), Модрич, Вальверде (Асенсио, 64), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Менди (17), Дуарте (46), Жил Диаш (58), Куртуа (90).

36-турдан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:

Фото: Ла Лига

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!