Футбол бўйича Италия А Сериясининг 32-турида «Интер» 13 июль, душанба куни «Торино» билан ўйнади.

Фото: «Интер»

Дастлаб меҳмонлар 17-дақиқада Андреа Белоттининг голидан кейин олдинга ўтиб олди. Иккинчи бўлимда миланликлар бунда учта тўп билан жавоб берди. 48-дақиқада Эшли Янг ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб Диего Годин «Интер»нинг иккинчи голини урди.

61-дақиқада Лаутаро Мартинес ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Мазкур ғалабадан кейин «Интер» очколарини 68 тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринга кўтарилди ва пешқадам «Ювентус»дан 9 очко ортда қолмоқда.

А Серия

32-тур баҳси

13 июль, душанба

«Интер» — «Торино» 3:1

Голлар: 0:1 – 17 Белотти, 1:1 – 48 Янг, 2:1 – 51 Годин, 3:1 – 61 Мартинес.

«Интер»: Ҳанданович, Д`Амброзио (Бираги, 71), Бастони, Годин (Шкриньяр, 76), Янг (Кандрева, 71), Валеро, Брозович, Санчес, Гальярдини, де Врей, Мартинес (Эриксен, 84).

«Торино»: Сиригу, Айна, Ансальди (Беренгер, 64), Нкулу, де Сильвестри (Синго, 64), Верди (Миллико, 76), Ринкон, Иццо, Мейте (Лукич, 64), Бремер, Белотти.

Огоҳлантиришлар: Годин (21), Айна (24), Мейте (30), де Сильвестри (49), Брозович (60), Санчес (62), Д`Амброзио (69), Бираги (86).

32-турдан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:

Фото: А Серия

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!