Футбол бўйича Coca-Cola Суперлигаси 8-туридан ўрин олган 4 та учрашув 7 июль, сешанба куни бўлиб ўтади.
«Пахтакор» – «Машъал»
7 июль кунидан ўрин олган дастлабки учрашув Тошкентда бўлиб ўтади. Унда «Пахтакор» Муборакнинг «Машъал» клубини қабул қилади. Аслида ушбу беллашув Муборакда ўтиши керак эди. Бироқ Муборак шаҳри коронавирус пандемияси сабаб «қизил» ҳудуд сифатида қайд этилган. Шу боисдан ўйин «сариқ» ҳудуд — Тошкентга кўчирилган. «Шерлар» сўнгги 3 та турнинг барчасида ғалабани қўлга киритган бўлса, «газчилар»нинг ҳисобида 1 та дуранг ва 3 та мағлубият бор.
Учрашув маҳаллий вақт билан 19:00 да бошланади. Ўйинни Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.ОКМК – «Қўқон-1912»
Мусобақа жадвалида ёнма-ён жойлашган (2, ва 3-ўрин) икки жамоа 8-турда ўзаро куч синашади. Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК сўнгги 3 та турнинг барчасида («Сурхон», «Машъал» ва «Насаф») ғалаба қозонди. Қайд этиш ўринли, худди шундай натижани Бахтиёр Ашурматов шогирдлари ҳам қўлга киритган.
Учрашув 20:00 да бошланади. Ўйинни Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.«Сўғдиёна» – «Бухоро»
«Сўғдиёна» Жиззахда кечадиган баҳсда «Бухоро» жамоасини қабул қилади. «Пахтакор», «Локомотив» сингари гранд клубларни мағлуб эта олган Улуғбек Бақоев бошчилигидаги жамоа сўнгги икки турда «Андижон» билан дуранг ўйнаб, «Навбаҳор»дан мағлубиятга учради. Сўнгги ўринда бораётган «Бухоро» эса охирги 3 та турда 2 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этди.
Учрашув 20:00 да бошланади. Беллашувда Фирдавс Норсафаров бошчилигидаги ҳакамлар ишлайди.«Бунёдкор» – «Навбаҳор»
Турнинг марказий ўйинида Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Наманганнинг «Навбаҳор»ига қарши саф тортади. Водийликлар сўнгги 3 турнинг барчасида ғалаба қозонган. «Бухоро» ва «Сўғдиёна» Наманганда таслим этилган бўлса, «Металлург» устидан сафарда ғалаба қўлга киритилди. Вадим Абрамов қўл остидаги «қалдирғочлар» эса 5-турда «Пахтакор»дан йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Бироқ 6-турда пойтахтнинг бошқа бир клуби «Локомотив»ни таслим эта олди. 7-турда эса «Андижон» билан муроса йўлини танлади.
Мазкур беллашув 20:00 да бошланади. Учрашувда Аскер Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар фаолият юритади.
Соса-Сола Суперлига
8-тур баҳслари7 июль, сешанба
19:00|«Пахтакор» – «Машъал»|«Маҳалла» #Live
20:00|ОКМК – «Қўқон-1912»| «Дунё бўйлаб» #Live
20:00|«Сўғдиёна» – «Бухоро»| «Оилавий» #Live
20:00|«Бунёдкор» – «Навбаҳор». «Спорт» #Live