• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Карантиннинг кучайиши, ўзимизнинг Volkswagen Caddy, Беҳбудий стипендияси

    Анча салқин об-ҳаволи ҳафта ҳам якунига етмоқда. Биз ҳафта янгиликларини ўқувчилар учун сараладик. Дайжестни бошлаймиз.

    Маълумки, Россия Федерацияси 9 май куни ўтказиши режалаштирилган ҳарбий парад коронавирус пандемияси сабабли 24 июнга сурилган эди. 1945 йилда ҳам ғалабанинг биринчи марказий паради 24 июнда ўтказилган. Ушбу тадбирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Таъкидланишича, бўлиб ўтган парадда 13 та давлатдан 225 та ҳарбий техника, 14 минг аскар ва офицер қатнашди.

    Шавкат Мирзиёев Москвада.

    Шавкат Мирзиёев Москвада.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Россия пойтахти осмонидан 55 самолёт ва 20 та вертолёт учиб ўтди. Москвадаги Ғалаба парадида Шавкат Мирзиёевдан ташқари бошқа давлат раҳбарлари ҳам меҳмон бўлди. Улар орасида Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Сўронбай Жээнбеков, Молдова президенти Игорь Додон, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам бор эди.

    Шавкат Мирзиёев ташриф мобайнида Москва шаҳридаги «Номаълум аскар» ёдгорлигига гул қўйди. Москвадаги Ислом Каримов номи билан аталувчи хиёбонга бориб, у ердаги ўзбекистонликлар билан саломлашди ва устози Ислом Каримов пойига гулчамбар қўйди.

    * * *

    Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сонини 20 нафар деб бермоқчи эдик. Бироқ бугун коронавирусга чалинган шифокор дунёдан ўтиши билан ўлимлар сони 21 тага етди. Сўнгги кунларда инфекция юқтирганлар сони ўса бошлаши билан ҳукумат карантин чораларини кучайтиришга киришди. Пойтахтда блокпостлар қайта тикланади. Мавжуд аҳвол ёмонлашаётганини ҳисобга олиб, Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан, Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланган «қизил» ҳудудларни блокпостлар ўрнатган ҳолда маҳалла, даҳалар ва кўчалар кесимида ёпилиши, карантинга олинган фуқароларнинг уйи олдида 24 соатлик навбатчилик ташкил этилиши белгиланди, деб ёзмоқда @davletovuz Telegram канали.

    Яна бир янгилик шуки, чет элдан қайтганлар карантин назоратини меҳмонхоналарда ўтказиши мумкин. Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёхуд ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиши мумкин бўлади.

    27 июнь куни 255 кишида коронавирус аниқланди. Бешта ҳудудда аҳоли орасида касаллик қайд этилди. 27 июнь куни коронавирусдан кунлик тузалишлар сони бўйича ҳам рекорд ўрнатилди – 202 киши уйига кузатилди. 2020 йил 28 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7 813 нафарни ташкил этмоқда.

    *  *  *

    Ўзбек автомобиль бозорига немис ва чех машиналари кириб келмоқда. Бу борада президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, биринчи босқичда 2020 йилдан тайёр Volkswagen ва Skoda’лар сотилади. Иккинчи босқичда 2022 йилдан Жиззахда автомобиль ишлаб чиқишга ўтилади. Қолаверса, мамлакатимизда Евро-5 стандартига жавоб берадиган 40 дан ортиқ автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари қурилади.

    Volkswagen.

    Volkswagen.
    Фото: «Ўзавтосаноат» АЖ

    Хўш, Volkswagen Caddy ўзи қанақа автомобиль? Етти ва беш ўриндиқли бўлган ушбу йўловчи ва юк минивени ҳам бизнес юритишга, ҳам оилавий фойдаланиш учун тўғри келади. Тежамкор ва технологик (MPI) двигатель 1,6 литр қувватга эга, бензинда ишлайди. Ёқилғи сарфи – шаҳарда 100 километрга 9,3 литр, трассада 100 километрга 6,1 литр.

    Бу янгилик «Ўзавтосаноат» монополиясидан халос бўлиш умидини уйғотмоқда. Албатта, ушбу заводнинг ҳам тақдири Peugeot-Citroen’ники каби бўлмаса.

    * * *

    Ўзбекистонда биофизика фанига асос солган академик Бекжон Тошмуҳамедов бу ҳафта 85 ёшида дунёдан ўтди. Бекжон Тошмуҳаммедов 1935 йил 27 январда Тошкентда ёзувчи Ойбек хонадонида туғилган. 1958 йилда Москва давлат университетини тамомлаган. Тошкент давлат университетида кичик илмий ходим, биокимё ва биофизика кафедраси доценти, Ўзбекистон ФА ядро физикаси ва биокимё институти биофизика лабораторияси мудири бўлиб ишлаган. Олий аттестация комиссияси раиси, Ўзбекистон ФА Президиуми аъзоси бўлган.

    Бек Ойбекович АҚШ, Англия, Германия, Франция, Швеция, Дания каби мамлакатларнинг бир неча халқаро илмий марказ ва академияларининг фахрий аъзоси эди. Шунингдек, у 90-йилларда сиёсат билан ҳам шуғулланган. Шавкат Мирзиёев академик Бекжон Тошмуҳамедовнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига таъзия билдирди.

    * * *

    27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Одатда, бу куни журналистларни йиғиб тадбир ўтказилиши анъанага айланган. «Дарё» ўзбек журналистларининг иш жараёнидаги расмларини тўплаб чоп этди. Шавкат Мирзиёев матбуот ва ОАВ ходимларини касб байрами билан табриклади ҳамда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги стипендияни таъсис этишни таклиф қилди.

    Фото: «Ziyouz.uz»

    Президент нутқида айрим журналист ва блогерларимизда билим ва профессионал малака, баҳс маданияти етишмаслиги ҳақида ҳам тўхталди ҳамда «Биз бўлғуси журналистларимиз чуқур билим ва касб маҳоратини, она тилимиз билан бирга чет тилларни, фаол фуқаролик позициясини, ахборот-коммуникация технологиялари, нотиқлик малакасини пухта эгаллашларига алоҳида эътибор қаратишимиз зарур», деди.

    «Дарё»да қолинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг. Карантин кучаймоқда, зарурий гигиена талабларига риоя қилинг.

    29.06.2020, 08:31   Изоҳ (0)   56553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигига оид янги қарорни имзолади

    29.06.2020, 08:02

    Ўзбекистонда 28 июнь куни 266 кишида коронавирус аниқланди. Икки киши коронавирус асоратларидан вафот этди

    29.06.2020, 00:18

    Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 22 нафарга етди

    29.06.2020, 00:14

    Давлат шаҳарсозлик кадастри геопортали функциялари намойиш этилди

    28.06.2020, 23:14

    Тошкентда 67 нафар, Қашқадарёда 14 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Ўзбекистонда соғайганлар сони 5300 нафардан ошди

    28.06.2020, 22:23

    Қурилиш вазирлиги пудрат ташкилотларининг янги рейтинг тизими ҳақида маълумот берди

    28.06.2020, 22:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 3 июл, 16:47

    Тошкентда тез ёрдам кўчада юрак хуружи билан ётган эркак олиб кетмагани юзасидан изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 16:45

    Италиялик механик дунёдаги энг тор автомобилни ишлаб чиқди (фото)

    Авто | 3 июл, 16:25

    Ўзбекистонда доллар яна пастлади

    Ўзбекистон | 3 июл, 16:14

    Тоҳир Содиқовдан Жонйгача: Хоразмдаги қовун сайлига қайси юлдузлар ташриф буюради?

    Ўзбекистон | 3 июл, 16:07

    Нодавлат олий таълим муассасаларининг фаолияти такомиллаштирилмоқда

    Ўзбекистон | 3 июл, 11:48

    Шавкат Мирзиёев Фузулий шаҳрига борди

    Ўзбекистон | 3 июл, 16:06

    Роналду Диогу Жота ва унинг укасининг фожиали ўлимига муносабат билдирди

    Спорт | 3 июл, 16:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.