• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Норин дарёси бўйида ноёб балиқларни етиштирувчи корхонани бориб кўрди

    Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида Учқўрғон тумани Норин дарёси бўйида жойлашган ноёб балиқ турларини ишлаб чиқариш корхонаси DB Group Eco фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, ҳозирда балиқ етиштириш нафақат сердаромад соҳа, балки унинг ижтимоий аҳамияти катта эканлиги инобатга олиниб, бу фаолият билан шуғулланаётган қатор тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан субсидия ва имтиёзлар жорий этилмоқда.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Чортоқ туманида 1000 та иссиқхонани ўз ичига олган лойиҳа билан танишди (фото)

    Давлат раҳбари ушбу саноат салоҳиятини ошириш, аҳоли таомномасини балиқ маҳсулотлари билан бойитиш, соҳага инновацияларни жорий этиш, тоғолди ҳудудларда интенсив усулда балиқ етиштириб, экспорт ҳажмини ошириш масалаларига кўп марта тўхталган. 2017 йилда «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ташкил этилди. Республикада жами 4000 га яқин балиқчилик хўжалиги фаолият кўрсатмоқда. Йилига 190 минг тонна балиқ маҳсулотлари етиштириляпти.

    Маълум қилинишича, мамлакат ҳудудларида интенсив усулда балиқ парваришлаш корхоналари сони ҳам ортиб бормоқда. Жумладан, 2019 йилда Наманган вилоятида балиқ етиштириш 6932 тоннани ташкил этган бўлса, 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 20 минг тоннага етиши кутилмоқда.

    2018 йилда Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу вилоятга ташрифи давомида лойиҳа сифатида тақдимот қилинган DB Group Eco корхонаси 2019 йилда ўз фаолиятини бошлади. Амалга оширилган лойиҳа қиймати 40 миллиард сўм бўлиб, шундан 28 миллиарди банк кредити, 12,5 миллиарди эса лойиҳа ташаббускори маблағидир.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1500 тонна балиқ маҳсулотини ташкил қилади. Бу ерда Европа тажрибасига асосланган ҳолда балиқнинг ноёб турлари, форель ва лосось балиқларини интенсив усулда етиштириш йўлга қўйилган. Балиқ увилдириқлари ва озуқаси Дания ва Германиядан келтирилади.

    Асосан чучук ва кислородга тўйинган сувларда яшайдиган, совуқсевар ушбу балиқ турларини етиштириш учун корхона ҳовузларига сув Норин дарёсининг ўзидан қуйилади ва сув айланма оқим билан яна дарёнинг ўзига қайтади. Бунда ортиқча сув ва энергия ресурси сарфланмайди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Балиқ увилдириқдан то товар ҳолатига етгунига қадар 1—1,5 йил вақт давомида парваришланади. Корхона тасарруфидаги 5 гектар жойда увилдириқ ва чавоқлар етиштириш учун ёпиқ сув ҳавзалари ҳамда 66 та очиқ ҳовузлар барпо этилган. 100 та иш ўрни яратилган. Корхона тўлиқ ишга тушгач, 2000 тонна балиқ чавоғи етиштириш имконига эга бўлади. Айни вақтда форель музлатилган ҳолда, шунингдек, совуқ ва иссиқ дудланган, филе ва кам тузланган ҳолатда ички бозорга чиқарилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Аҳоли учун бундай ноёб балиқ турлари ҳамёнбоп бўлиши керак. Бунинг учун эса балиқнинг озуқа-емини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш зарур. Таннарх тушсагина бозори чаққон бўлади, одамлар дастурхонига балиқ етиб боради, тадбиркор учун ҳам фойда икки ҳиссага ортади», — деди давлат раҳбари.

    Корхона йил сўнггига қадар Сингапур ва Россияга 300 тонна балиқ экспорт қилишни режалаштирган.

    Президент бундай корхоналарнинг қурилиш лойиҳаларида балиқ етиштиришнинг ўзига хос жиҳатларини инобатга олиб, жиддий ёндашиш лозимлигини таъкидлади. Вилоятнинг Учқўрғон, Мингбулоқ, Уйчи, Поп ва Норин туманларида 299 миллиард сўм қийматга эга 75 та янги лойиҳа амалга ошириш кўзда тутилган.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Попда фойдаланилмай ётган ерда ташкил қилинган мева-сабзавотчилик кластерига ташриф буюрди (фото)

    26.06.2020, 18:33   Изоҳ (0)   50217
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бўстонлиқдаги Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» оромгоҳини сотувга қўйиш режалаштирилмоқда

    26.06.2020, 18:20

    Шавкат Мирзиёев Чортоқ туманида 1000 та иссиқхонани ўз ичига олган лойиҳа билан танишди (фото)

    26.06.2020, 18:08

    Тошкентда 600 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилди

    26.06.2020, 17:44

    Жиззахда 25 июнь куни аниқланган коронавирус беморлари туғилган кун нишонлагани маълум бўлди

    26.06.2020, 17:32

    Тошкент ва Бухорода аҳоли орасида коронавирус аниқланди. Ўзбекистон бўйича касалланганлар сони 7320 нафарга етди

    26.06.2020, 17:06

    Ўзбекистон бўйича коронавирусдан соғайганлар сони 4900 нафардан ошди

    26.06.2020, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.