Тошкентда 36 нафар бемор COVID-19’дан фориғ бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасида 9 нафар, 2-сон Республика клиник шифохонасида 20 нафар, жами 36 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.
Айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида 4638 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилган (Сирдарё вилоятидаги беморлар ҳам Тошкентга ўтказилган). Ушбу беморларнинг 2773 нафари соғайди.
Шу тариқа ҳозирги соатгача Ўзбекистон бўйлаб соғайганлар сони 4913 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 26 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, 7228 кишида коронавирус аниқланган, беморларнинг 20 нафари касаллик асоратларидан вафот этган.
Изоҳ (0)