ФИФА Мексикада бўлиб ўтган 1970 йилги Жаҳон чемпионатининг 50 йиллигини нишонламоқда.

Криштиану Роналду

Фото: ФИФА

Юбилей муносабати билан Жаҳон Кубогининг Twitter’даги саҳифасида замонавий футбол юлдузлари — ҳужумчилар Лионель Месси (Аргентина), Килиан Мбаппе (Франция), Неймар (Бразилия), Криштиану Роналду (Португалия), Муҳаммад Салоҳ (Миср) ва ярим ҳимоячи Пол Погбанинг (Франция) 70 йилларга хос ретро кўринишдаги фотосуратлари тақдим этилди.

Пол Погба

Фото: ФИФА

Муҳаммад Салоҳ

Фото: ФИФА

Неймар

Фото: ФИФА

Килиан Мбаппе

Фото: ФИФА

Лионель Месси

Фото: ФИФА

Эслатиб ўтамиз, 1970 йилги Жаҳон Кубогида Бразилия терма жамоаси ғолиб бўлган, «пентакампеонлар» мусобақанинг финал баҳсида Италияни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Учинчи ўрин эса Уругвай термасини 1:0 ҳисобида енгган Германияга насиб этган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!