Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Беҳзод Муҳаммадкаримов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Фото: «Дарё»

Беҳзод Муҳаммадкаримов «Шайтанат»даги Элчин, «Амир Темур» сериалидаги Амир Темур роли учун қанча гонорар олганини маълум қилди.

«Шайтанат» сериалида гонорар қандайдир рамзий даражада бўлган. Пул ёзилган — олганмиз, жуда бир айтишга арзимайдиган сумма олганмиз. «Шайтанат»да барча асосий ролларни ижро этганлар айнан ижод учун, яхши асарда яхши рол ўйнаш учун борган. Биз у ерда пулни умуман ўйламаганмиз. У вақтда жуда ҳам инфляциянинг кучайган вақтлари эди. Сериалдаги қаҳрамоним Элчиннинг тили билан айтганда «барчамиз томсувоққа ишлаганмиз» десам ҳам бўлади. Лекин барча сидқидилдан, керак бўлса, текинга ёки пул бериб ўйнашга ҳам рози бўлган асар эди.

Моддий манфаатдорлик «Амир Темур» сериалида катта бўлган. Ўша вақтда агар долларга ҳисоблаб айтадиган бўлсак, 4 000 долларга яқин гонорар олганман. Суратга олиш жараёни 7-8 ой давом этган. Шунча вақт тоғ-у тошларда юрганмиз. Осон бўлмаган.

Беҳзод Муҳаммадкаримов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист  

Маълумот учун, Беҳзод Муҳаммадкаримов «Шайтанат», «Амир Темур», «Ўткан кунлар», «Паризод», «Оқ бино оқшомлари», «Тангалик болалар», «Сўғдиёна», «Омонат», «Буюк Турон» каби фильмларда турли даражадаги ролларни ижро этган.