Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Сеними, шошмай тур!» мультфильмидаги Бўрининг 50 та янги вариант тақдим этилди. У ўз имижини ўзгартириб, анча замонавийлашди, деб хабар беради Esquire.

Фото: «Кинопоиск»

Фото: «Кинопоиск»

«Машҳур эпопея қайта тақдим этилмоқда: Бўри ва Қуён замонавий қиёфага эга бўлади ва улар 3D-техникалар ёрдамида яратилган. Кул ранг салбий қаҳрамон образини танлаш узоқ вақт олди: ташқи кўринишининг 50, соч турмагининг 18 ва думининг 4 та варианти тадқим этилди», — деб ёзади Mash.

Таъкидланишича, «Союзмультфильм» Бўрига овоз бериш учун синовдан ўтган актёрларга унинг қуйидаги суратини юборган:

Фото: Mash

Фото: Mash

Кейинроқ «Союзмультфильм» бу якуний вариант эмаслигини маълум қилган.

«Янги мулцериал режиссёр Вячеслав Котёночкин томонидан яратилган машҳур классик версиянинг тўғридан-тўғри давоми бўлмагани сабаб, лойиҳанинг ижодий гуруҳи замонавий график услуб қидириш билан шуғулланмоқда. Хусусан, ҳозирда Бўрининг 50 дан ортиқ турли эскизлари яратилган. Лойиҳанинг дастлабки сериялари устида ишлар давом этмоқда», — дейди студия матбуот котиби Марина Малигина.

Аввалроқ «Союзмультфильм» раҳбари Юлия Слашчева «Сеними, шошмай тур!» мулцериалининг янги эпизодлари замонавий томошабинлар учун қайта тақдим этиш режалаштирилаётганини ва у 52 қисмдан иборат бўлишини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ҳаж зиёратига бориш учун тўлов миқдори эълон қилинди
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Жаҳон банки шериклик дастури 4 млрд долларлик лойиҳаларни ўз ичига олиши маълум бўлди
Дунё
Набирасининг жасади олдида ўтирган бобо, ўққа тутилаётган россиялик ҳарбийлар, бўлажак тўйини нишонлаётган шаҳзода —1 июнь суратлари