Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида хўжалик ерини 14 минг долларга боғдорчилик учун ажратиб бермоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, тумандаги «Х.М.» фермер хўжалиги раҳбари М.Х.фуқаро И.Т.нинг ишончига кириб, унга хўжаликнинг 10 гектар очиқ ер майдонида боғдорчилик ташкил этиш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 14 минг доллар талаб қилган.

Шундан 5 минг доллар ва 50 миллион сўмни олиб, пул олганлиги ҳақида тилхат ёзиб берган вақтида департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «а» банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.