Ўзбекистонда 8 июндан «яшил» ҳудудларда жойлашган масжидлар фаолиятини бошлаши ҳақида хабар берилганди. Мусулмонлар идораси санитария ва ижтимоий масофаланиш қоидаларига риоя қилинган ҳолда жамоат намозларини ўқиш бошлангани тасвирланган суратлар билан бўлишди.
«Жомеларда эрта тонгдан келган намозхонлар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда бомдод намозини адо этди. Шу билан «яшил» ҳудудларда карантин мезонларига амал қилган ҳолда ибодатлар бошланди.
Халқимиз бошга тушган синовларни ‘Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир’, деган ояти каримага амал қилиб, чиройли сабр ила енгиб ўтмоқда. Чиндан ҳам ҳар қадай қийинчилик ортида енгиллик борлигини аҳолимиз ўз фаолиятини қайтадан бошлаётган жомеларимиз мисолида яққол ҳис этмоқда», — дейилади хабарда.
Аввалроқ «яшил» ҳудудларда жойлашган масжидларда ибодатларни ташкил этиш бўйича белгиланган талаблар ҳақида маълум қилинганди.
Изоҳ (0)