• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қора танли бўлишни жиноят ҳисоблаган сиёсат. Жанубий Африкада апартеид тизими қандай шаклланган?

    АҚШда афроамерикалик фуқаро Жорж Флойднинг полиция ходими томонидан арзимас сабаб билан ўлдирилиши туфайли келиб чиққан талатўплар давом этмоқда. Бу воқеа АҚШнинг кўплаб штатларида тартибсизликлар ва комендантлик соатига сабаб бўлиш билан бирга, жамиятда қора танли аҳоли ҳуқуқлари борасида баҳсларни ҳам келтириб чиқарди.

    Мавзуга доир:

    • «Том амакининг кулбаси»даги қулдорлик тарихи. 13-тузатиш ва афро-америкаликларнинг озодлиги ҳақида
    Лекин АҚШ ўтмишда қора танли аҳоли хўрланган ягона давлат эмас. Бу борада Жанубий Африка Республикасида ҳукм сурган апартеид сиёсати ғайриинсонийлиги ва шафқатсизлиги билан ажралиб туради.

    1950 йилнинг 4 июнь куни ЖАРда бир қанча қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, апартеид сиёсати амалга кирди. «Дарё» ҳам шу сана муносабати билан, ҳам бугунги дунёда бўлаётган воқеаларнинг ўтмишдаги сабабларига рамз солиш мақсадида ЖАРдаги апартеид сиёсати ҳақида ҳикоя қилади.

    Жанубий Африкада ҳокимиятга келган Миллий партия тезда мамлакатда ўз тартибларини ўрната бошлади. Биринчи ва энг катта вазифа мамлакатда апартеид сиёсатини ўрнатиш бўлди. Ҳокимият одамларни оқ, қора ва ранглиларга ажрата бошлади. Бунинг ортидан мамлакатда фақат оқларнинг ҳуқуқлари бор, қолганлар эса ҳуқуқсиз ва камситувчи қонунлар остида яшашга мажбур эди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Апартеид – расмий ирқий ажратиш сиёсати

    1948 йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган сайловларда Миллий партия ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Бу бир нарсани англатар эди — мамлакат ҳаётида улкан ўзгаришлар рўй беради. Хусусан, апартеид сиёсати (расмий ирқий ажратиш сиёсати) катта саҳнага чиқди. Биринчи бўлиб, ҳукумат турли ирқлар ўртасидаги жинсий муносабатларни тақиқлайди. Кейинги қадам — аралаш никоҳларни тақиқлаш. Агар бирорта фуқаро ушбу қонунларни бузган деб топиладиган бўлса (никоҳ расмий ёки фуқаролик бўлишидан қатъи назар), унда улар жиноий жазога тортиларди.

    Миллий партия 1950 йилда оқ танлилар жамиятида қора танлилар, ҳиндулар ва бошқа рангли одамларнинг мутлақо ўрни йўқлигини белгилади. Аммо ҳукумат бундай кескин қадам ташлашга журъат эта олмасди. Аммо бошқа ирқдагилар учун махсус «ватанлар» (Бантустанлар)ни яратиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди, яъни ўша ажратилган алоҳида ҳудудларда қора танлилар жамияти ташкил этилди. Ушбу бантустанларда яшовчи қора танлилар учун қора, аммо қораларнинг элита қатламига мансуб одамлар бошлиқ қилиб тайинланади. Бантустанларга сургун қилинган тубжой африкаликлар энди махсус рухсатномасиз оқ танлилар яшайдиган ҳудудларга кира олмайди. Рухсатнома олганларга эса оқ танлиларнинг ҳудудларида энг оғир ва ифлос ишларни бажаришга рухсат берилган эди. Агар қора танли одам тақиқланган жойда рухсатсиз юрган бўлса, у ҳолда дарҳол ҳибсга олинган ва суд қилинган.

    Халқнинг сабр косаси

    Жанубий Африка Республикасининг қонунчилиги бутунлай оқ аҳолининг тарафида бўлган. Қора танлилар деярли ҳамма нарсада камситилар эди. Масалан, автобусларда ўриндиқлар фақат оқлар учун, қора танлиларга ўтириш мумкин эмас, юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатадиган касалхоналар ҳам оқлар учун мўлжалланган эди. Бундан ташқари, таълим муассасалари, парклар, пляжлар, театрлар, ресторанлар ва бошқалар ҳам мутлақ оқлар учун ишларди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Қора танлилар 1960 йилга қадар бу вазиятга кўниб яшади. Аммо кейин сабр косалари тўлди. Биринчи норозиликлар Шарпевиль шаҳрида бўлиб ўтди. Намойишга етти юзга яқин қора танлилар тўпланди. Улар шаҳарларга махсус рухсатномасиз киришни тақиқловчи қонунга қарши норозилик билдиришарди. Табиийки, уларни ҳеч ким эшитмади. 40 сония давом этган тўқнашув натижасида полиция томонидан 69 намойишчи отиб ўлдирилди. Ярадорлар сони 180 кишини ташкил қилди.

    Халқаро реакция

    Ушбу воқеа дунё ҳамжамиятида эътиборсиз қолиши мумкин эмасди. БМТ Хавфсизлик кенгаши ЖАР ҳукуматининг ушбу ҳаракатларини танқид қилди ва апартеид сиёсатидан воз кечишга чақирди. Европа давлатлари ва СССР раҳбарлари ҳам бу фикрга қўшилди. Аммо уларнинг ҳаммаси бу қонунни тўхтатишга чақирди, холос, уни қатъийлик билан тақиқламади. Шунинг учун бир кечада вазият ўзгариб қолмади. Жанубий Африкадаги қора танлиларни қўллаб-қувватлаш борасида энг фаоли Совет Иттифоқи бўлди. Советлар апартеид сиёсати билан курашаётган Африка Миллий конгрессига ва шахсан қора норозилик қаҳрамони — Нельсон Манделага ҳар томонлама ёрдам берган.

    Қизиғи шундаки, 1950 йилларнинг бошларида БМТ Хавфсизлик кенгаши Жанубий Африкага қурол, ҳарбий техника ва ўқ-дориларни етказиб беришни рад этишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Аммо ЖАР ҳукуматини апартеид учун танқид қилган Европа мамлакатлари — Франция, Германия, Англия ва бошқалар бу мамлакат билан иқтисодий алоқаларни узмади. Иккилик стандартлари вақти келганди. 1977 йилда Жанубий Африкага қурол-яроғ етказиб бериш расман тақиқланганидан кейин ҳам кўпгина давлатлар бунга ўзига хос ечимлар топди. Улар ўз товарларини воситачилар (масалан, Нигерия) орқали етказиб берди ва бунинг эвазига хом ашё ва қимматбаҳо металларни олди. Нафақат Европа мамлакатлари, балки Совет Иттифоқи ҳам ўзини шундай тутди. Большевиклар ҳам арзон қазилма бойлик етказиб берувчисини йўқотишни хоҳламасди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Соуэто қўзғолони

    Расмий равишда қурол етказиб беришнинг тақиқланишига Соуэто шаҳрида 1976 йил бўлиб ўтган қўзғолон сабаб бўлди. 20 мингга яқин қора танли одамлар африкаанс тилини маҳаллий ўқув муассасаларида мажбурий ўқиш тили сифатида киритилишига қарши норозилик билдириб кўчаларга чиқди. Полиция бу сафар ҳам норозиликларни қаттиқ бостирди. Ҳаммаси бўлиб ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 176 кишини отиб ўлдирди, мингга яқин одамлар турли даражадаги тан жароҳатларини олди.

    Қон тўкилиши маълум бўлганда СССР биринчи бўлиб реакция кўрсатди. «ТАСС» хабар беради:

    «Совет Иттифоқи апартеид жиноий сиёсатини қатъиян қоралайди, Жанубий Африка режимини изоляция қилиш ва бойкот қилишга қаратилган самарали чораларни қўллаш, БМТ, Африка бирлиги ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг апартеид ва ирқий камситишни йўқ қилишни талаб қилувчи қарорларини амалга татбиқ этишга чақиради. Африка халқининг тинчлик ва озодлик шароитида яшаш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди».

    Нельсон Мандела

    Аммо СССР ва Европанинг танқидларига қарамай, Миллий партия 1994 йил 9 май куни Миллий Ассамблея Нельсон Манделани Жанубий Африка Республикаси президенти этиб сайлаганига қадар ўз сиёсатини давом эттиради.

    Албатта, Нельсон Мандела ҳокимият тепасига тасодиф ёки бирор-бир мўъжиза туфайли келмаган. 1988 йилда АҚШ президенти этиб сайланган катта Жорж Буш «янги демократик риторика»ни эълон қилди. АҚШ Жанубий Африка оқ элитасини қўллаб-қувватлашни тўхтатди. Тахминан, 20 йил олдин мамлакатга киритилган иқтисодий санкциялар кутилмаганда кучга кирди ва натижа бера бошлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Жанубий Африка президенти Фредерик де Клерк вазиятни сақлаб қолиш учун умидсиз ҳаракат қиларди. У ҳатто радикал чоралар кўришга ҳам журъат этди — қора танлиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар фаолиятига бўлган тақиқларни олиб ташлади. Бундан ташқари, 1990 йилда у 27 йил қамоқда ўтирган Нельсон Манделани озод қилди.

    Қора танлилар орасида бирдамлик йўқлиги сабабли мамлакат деярли хаосга юз тутди. Мандела таклиф қилган конституция зулу этник аҳолисининг ҳуқуқ ҳимоячиларига ёқмади. «Инката» деб номланган бу ҳаракат Мандела ва унинг яқинларини янги диктаторлар деб ҳисоблай бошлади. Вазият ёмонлашди, фуқаролар эса урушга тайёрланарди. Панафрика Конгресси расмийлари апартеид даври учун оқлардан шафқатсиз тарзда қасос олишга — барчасини қириб ташлашга чақириб, оловга ёқилғи сепди. Қора танлиларнинг «Битта фермер — битта ўқ!» деб аталган шиорлари пайдо бўла бошлади. Табиийки, оқлар ҳам жангсиз таслим бўлмоқчи эмасди. Одамлар фаол равишда ўқотар қурол сотиб ола бошлади. Маълумки, 1991—1992 йилларда ЖАРда қурол олиб юришга ҳар куни 500 дан ортиқ лицензия берилган.

    1993 йил Кейптаунда бир неча қора танлилар черковга кириб, у ерга йиғилган оқ танлиларга қарата ўқ узди. Бунинг оқибатида 12 нафар оқ танли ҳалок бўлди, яна 72 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди. Президент Клерк таслим бўлди. У демократик сайловлар ўтказилишини эълон қилди. Ушбу сайловларда эса Нельсон Мандела ғалаба қозонди. Шу билан Жанубий Африка Республикасида бир неча ўн йиллар давом этган апартеид сиёсати барҳам топди. Аммо янги ҳукумат энди оқ танлиларнинг қонига ташна бўлган ташкилотларга эркинлик бера бошлади ва бу ЖАРдаги воқеалар такрорланишига, фақат бу сафар қурбонлар оқ танлилар бўлишига олиб кела бошлади. Бу энди бошқа ҳикоя...

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    06.06.2020, 20:55   Изоҳ (0)   66709
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бразилия АҚШ каби ЖССТни тарк этиш билан таҳдид қилди

    06.06.2020, 17:38

    АҚШда дафн маросимига кетаётган оила самолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди

    06.06.2020, 17:08

    ЖССТ жамоат транспорти ва дўконларда ниқоб тақишни тавсия қилди. Ташкилот бунгача ниқобни фақат касалланганларга тавсия қилаётганди

    06.06.2020, 16:09

    Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 12 511 кишига, Қирғизистонда эса 1974 кишига етди

    06.06.2020, 11:04

    Хитойда коронавирусга чалинганлар сони бир суткада 3 кишига, Жанубий Кореяда эса 51 кишига ошди

    06.06.2020, 09:48

    Жаҳонда озиқ-овқат нархлари пасайишда давом этаётгани маълум қилинди

    06.06.2020, 08:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.