• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Макрон G7 саммитини қутқариб қоладими? Меркель сиёсати тарихи ва Хитойнинг СССР ҳақидаги фикри. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» жаҳон матбуоти шарҳи рукнининг навбатдаги муҳокамаларга бой сонини диққатингизга ҳавола этади.

    Макрон G7 саммитини қандай қутқариб қолмоқчи?

    Эммануэль Макрон ўтган ҳафтада Дональд Трамп ва Меркель ўртасида воситачига айланиб, Вашингтонда ўтказилиши режалаштирилаётган G7 саммитини сақлаб қолишга уриниб кўрди, деб ёзади The Politico нашри.

    Макрон ҳукуматининг маъмурияти президент Макрон бир ҳафтанинг ўзида саммит мавзусида америкалик ҳамкасби Трамп билан уч марта телефон мулоқоти ўтказган ва мулоқот чоғида агарда саммит иштирокчилари тўлиқ таркибда қатнашмаса, юқори мартабали шахсларнинг учрашувини ўтказиб бўлмайди, деган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Француз президенти саммит чоғида ҳозирги дунё сиёсатидаги энг долзарб муаммоларни муҳокама қилишни ўйламоқда. Бу мавзулар қаторига коронавирусга қарши вакцина топишга интилаётган дунё олимларининг ҳаракатлари, жаҳон иқтисодиётининг ҳозирги аҳволи, Хитой билан муносабатлар ва рақамли гигантларни солиққа тортиш борасидаги масалалар саммит муҳокамалари кун тартибидан ўрин олган.

    Макрон Дональд Трамп ва Меркель хоним ўртасида олтин оралиқни топишга уринар экан,  Меркелсиз саммитга боришдан бош тортиши ҳақида бирор нарса демади. Макронннинг воситачи бўлишига жуда ҳам зўр бераётгани Германия ҳукумати раҳбари саммит борасида ўз фикрларини баён қилиб бўлган кўринади. Макроннинг ўзини бундай тутиши саммит доирасида дипломатик таъсир қилишда бирор нарсага эришишни мўлжаллаётган бўлса, Трамп саммитдан сайловолди ташвиқот қилишга уринаётгандек.

    Француз расмийси Эммануэль Макроннинг саммит борасидаги фикрлари тафсилотларини ёйинлар экан, G7 саммитида кўтариладиган мавзулар аниқ қилиб белгилаб олиниши зарурлигини уқтирди. Муаммолар эса анчайин тўпланиб қолган: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг пандемияга қарши курашиш борасида турли сиёсий доираларнинг фикрлари турфа хиллиги-ю, Хитой билан боғлиқ муаммолар шулар жумласидан.

    Дастлаб саммит иштирокчилари саммитни июнь охирларида Вашингтонда ўтказишни режалаштириб турган эди, бироқ Меркель жума куни саммитда учрашишдан бош тортгач ҳамда Макрон қўнғироғидан сўнг Трамп саммитни сентябрга қолдириш ҳамда саммитга Россия билан бирга яна уч нафар G7 аъзоси бўлмаган мамлакатларни ҳам таклиф қилишни режалаштиргани ҳақида маълум қилди.

    Шанба куни Оқ уй президент Трамп ва Макроннинг телефондаги мулоқотини оммага ошкор қилди. Мулоқотдан кўринадики, Трамп ва Макрон G7 саммитини чақиришга келишиб олгани-ю Гонгконг ва Ливиядаги сиёсий воқеалар муҳокама қилингани аён бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    The Fox News’га берга радиограммасида Дональд Трамп йиғинларимизнинг асосий муҳокамалари Россия билан боғлиқ шунга Россия ҳам қатнашса айрим масалаларни муҳокама қилиб олиш анча осонроқ кечган бўлар эди, деб таъкидлаган .

    Британия бош вазири Борис Жонсон ва Канада бош вазири Жастин Трюдо Россиянинг саммитга қайтишига қарши эканликларини билдирган. Россия G7 саммитидан 2014 йилда Қримни аннексия қилгани учун чиқариб юборилган эди.

    Расмий Елисей наздида Россияни саммитга қайтариш учун Қрим ва умуман Россиядаги вазият ҳали ўзгармаган. Яна бир француз расмийси эса Россия G7 саммитидан аниқ сабабларга кўра чиқариб юборилгани ва расмий Москва ҳам саммит йиғинда иштирок этиш учун унчалик ҳам қизиқиш билдираётгани йўқ, аксинча, Россия таклиф қилинадиган бўлса, Путин бу таклифдан яна илтифот кутадигандек баҳолаши ҳам мумкин, дея таъкидлайди.

    Россия ҳукуматининг БМТдаги вакили биринчи ўринбосари эса Twitter’даги постида Канада ва Британиянинг русофоб раҳбарлари Россиянинг саммитда иштирокига йўл қўймаслик ҳақида фикр билдиришларидан олдин Россия G7 саммитида қатнашиш истаги борлигини сўраши мақбул йўл бўлар эди, дея изоҳ қолдирди.

    Россия назарида G20 ва БРИКС сиёсий майдони дунё сиёсати ва иқтисодиётининг муҳим масалаларини муҳокама қилиш учун G7 саммитидан анча самаралироқдир.

    Меркелнинг янги сиёсати тарихи муқаддимаси ёки Германиянинг пандемиядан кейинги ҳаракати қандай ўзан олади?

    Ўзининг узоқ канцлерлиги мобайнида Меркель хоним кўп марта сюрпризлар қилишга тайёр сиёсатчи эканини намойиш қилган, деб ёзади The Project Syndicate нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    2010 йилда Меркель Халқаро валюта фондини Греция иқтисодиётини қутқариш ишига ҳисса қўшишини талаб қилиб туриб олган ва кўпчилик унинг бу сиёсий қадамини ҳатто хаёлига ҳам келтирмаган эди. 2011 йилдаги Фукусимадаги ядро реакторида юзага келган ҳалокатдан сўнг Меркель Германиядаги барча АЭСларни ёпиб ташлайди. 2015 йилда эса Меркель ҳукумати суриялик қочқинлар учун Германия чегараларини ланг очиб қўяди. Бугун эса пандемиядан Германия иқтисодиёти анча зарар кўган бўлишига қарамасдан, Европа Иттифоқи мамлакатларига молиявий кўмак бериш учун 500 миллион евро миқдоридаги ёрдам дастурига қўл урмоқда.

    Унинг бу қарори энг кутилмаган қарор бўлди ва кўплаб немисларнинг эътирозларига сабаб бўлди, бошқа тарафдан эса кўплаб Европа мамлакатлари Германияга кўп ҳам раҳбарлик қилишга имконият бериб қўймаслик ҳақида гапира бошлади. Франция ва Германия раҳбарлари ўтказган матбуот анжуманида Меркель хоним миллий ҳукуматлар пандемиядан сўнг ёлғиз ҳолда инқирознинг салбий оқибатларини ҳал қила олмасликлари ҳақида гапирди.

    Иқтисодиётни тиклашга ёрдам берадиган фонд ҳақидаги хабарлар тарқалгач европалик сиёсатдонлар балким Европа Иттифоқи ниҳоят «гамилтон дақиқасига» етиб келаётгандир, дея саволга жавоб излай бошлади. Американинг дастлабки йилларида АҚШ молия вазири Александр Гамильтон мустақиллик учун кураш йилларида штатларнинг қарзларини федерал ҳукумат ўз зиммасига олиши кераклигини исботлаб берган эди. Якунда эса Александр Гамильтон ҳақ бўлиб чиқди ва мамлакат урушдан сўнг иқтисодий жиҳатдан анча оёққа туриб олди.

    Аслида, инқирозлар интеграция йўлидаги тўсиқларни олиб ташлайди деган тамойилга ишониб иш кўриш ҳар доим ҳам тоғри бўлиб чиқмайди. Мисол учун, ўн йил аввал евро билан боғлиқ муаммо юзага келганда, бу федералистлар назарида умум Европа ғоясига янада кўпроқ ижобий таъсир қилишини кутишган эди, аммо қарздорлик масаласида шимолий ва жанубий Европа мамлакатлари ўртасидаги фарқ янада кескинлашиб кетди. Кейинги йилларда эса Россия ва Хитой Европа Иттифоқи мамлакатларини ўз таъсир доирасига олишга ҳаракат қилди, Буюк Британия расмий тарзда Европа Иттифоқи таркибидан чиқиб кетди, Дональд Трамп эса трансатлантика айланасида иштирок этишдан бош тортди.

    Қарздорлик, қочқинлар масаласи каби инқирозлар Европа Иттифоқининг шимол–жануб, шарқ–ғарб бўлиб ўртага жарлик тушишига олиб келди. Миллат доирасидан чиқиб жиддий қадамлар қўйиш учун эса ҳеч бир Европа Иттифоқи мамлакати раҳбариятида кўринмади. Шундай экан, COVID-19 пандемияси Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги жарликни олиб ташлашга ёрдам бера оладими ёки йўқ деган саволнинг ўртага чиқиши табиий.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бугунги инқироз бошқача деб ўйлашнинг икки сабаби бор дейиш мумкин. Биринчидан, пандемия фундаментал маънода глобализация натижасида юзага келган инқироз ва биргаликда ҳаракат қилишни талаб қилади. Иккинчидан, дунёнинг турли қисмларида коронавирусдан вафот этганлар ва касалланганларнинг миқдори турлича, пандемия келтирган иқтисодий оқибатларнинг ҳажми ва кўлами ҳам даҳшатли экан, жамият кўпроқ уқувли бошқарувнинг мавжуд бўлишини қадрлай бошлади. Нега АҚШда, Буюк Британияда ва Бразилияда коронавирус билан касалланганлар сони ва ўлим сони кўп деган савол туғилиши табиий. Чунки бу мамлакатларда айни пайтда ўз сиёсий қадамини мувофиқлаштира олмаётган уқувсиз раҳбарлар ҳокимият тепасида турганлигидир.

    Трамп ёки Бразилия раҳбари Жаир Болсанародан фарқли равишда Меркель ва Макрон сиёсий туйғулардан фойдаланишга мойил эмас. Европалик икки раҳбар ҳам фактларга асосланган ҳолда давлатни бошқараётгани билан фахрланади. COVID-19 эса мамлакатларнинг раҳбарияти вирусга қарши курашда яхши тайёргарлик кўрмаганлигини исботлаб қўймоқда.

    Германияда эса «ўз вақтида чора кўриш» Италиядаги каби XIX асрнинг миллатчилиги маҳсулоти. Отто Фон Бисмарк ёки унинг италиялик ҳамкасби Камилло Кавургача бу икки мамлакат бир қатор майда давлатчаларнинг Германияси ёки Италияси эди. Уларнинг мустақиллиги эса савдо-сотиқнинг, бозорларнинг янги шакллари юзага келаётган бир пайтда иқтисодий ва техник муаммоларни алоҳида бўлиб бартараф қилишга тайёр эмас эди. Бу мамлакатлар бирлашганда эса муаммолар секин-асталик билан ўз ечимини топа бошлади. Муҳит ўзгарди, ижтимоий ҳаёт, иқтисод ва сиёсатдаги муаммоли масалаларга бир тан бўлиб назар солиш эски чоклар сўтилиб, янги чоклар қўйилиши  зарурлигини кўрсатиб қўйди.

    Айнан шу маънода бугун Германия раҳбарияти Европанинг якдил жамият сифатидаги келажаги ҳақида бошқа Европа мамлакатлариданда кўпроқ ҳаракат қилмоқда. Агар XIX асрда Европа мамлакатлари қон ва қурол ёрдамида бирлашган бўлса, бугун уларни бирлашишига тиббиёт ва иқтисодий сиёсат замин яратмоқда.

    Иккинчи жаҳон урушида СССРнинг роли ҳақида хитойча назар

    Хитойлик ҳарбий тарихчи Сюй Ян Совет Иттифоқининг Иккинчи жаҳон уруши давридаги қурбонларига Европа ва АҚШ панжа ортидан қарамоқда, деб ёзади олимни фикрларини келтирар экан «Хуансю Шибао» Хитой нашри. Тарихчи назарида уруш давом этар экан, Ғарб ва Шарқ урушни бошлаб берган тараф ҳақида барча тараф бирдек Гитлер Германиясини айблаб чиққан эди, аммо ҳозирда ғарб жамиятлари Совет Иттифоқини урушдаги қурбонлари ва ҳиссасини камситмоқда ва фактларни бузмоқда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    8 ва 9 май саналарида АҚШ, Европа ва Россияда фашист Германиясининг устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нишонланди. АҚШ эса яна ҳар доимгидек русларнинг асабига тегишга ҳаракат қилди ва уддасидан чиқди ҳам. Дастлаб Пентагон Германия ва Россия Польшага биргаликда бостириб кирган деб баёнот берди, кейин эса АҚШ президенти Гитлер устидан қозонилган ғалабада АҚШ ва Буюк Британиянинг ўрни беқиёс бўлганини айтишди ва СССРнинг урушдаги ҳиссасига эътибор ҳам қаратишмади.

    Аслида эса ғарбда тарихга нисбатан мавҳум тасаввур пайдо бўлган ва бу тасаввур ғарбнинг устунлиги ҳақидаги ёлғонлардан куч олади. Бу эса фактларни бузишдир. Тарихга ғарбча мафкура асосида ёндашишдир. Шундай экан, ғарбни тарихни бузиш вирусига чалинган хаста одам деб аташ жоиз.

    Совет Иттифоқи эса фашизмга қарши курашган мамлакатдир, асло фашизмнинг қудратга келишига ёрдамлашган ҳамтовоқ эмаслигини назардан қочирмайлик. Афсуски, айрим хитойликлар ҳам ғарб ташвиқоти таъсирида АҚШ ва Буюк Британияни Иккинчи жаҳон урушида муҳим вазифани бажарганлигига ишониб келмоқда.

    Уруш якунлангач, Нюренберг ва Токио суд жараёнларида АҚШ, Буюк Британия, СССР  ва Хитой фашизмга қарши иттифоқдош бўлгани ва Германия, Япония ва уларнинг иттифоқчиси Италияга қарши турганлиги ҳақида батафсил маълумотлар эълон қилинган.

    Шунга қарамасдан айрим ғарбдаги сиёсатчилар ва жамоатчилик сиёсий конюктурадан келиб чиққан ҳолда ўз фикрларини ўзгартирди. Уруш тугагач, ғарб жамияти коммунистик мафкура асосига қурилган Совет Иттифоқини комунистларга бўлган нафрати сабаб лойга белашга киришиб кетди ва СССРни фашизмнинг шериги дея айблай бошлади. Ғарбликлар учун Германия ва Совет Иттифоқи ўртасида 1939 йилда Ҳужум қилмаслик ҳақидаги битимнинг мавжудлиги асос бўлди. Ваҳоланки, Ҳужум қилмаслик ҳақидаги битим Совет Иттифоқи ва Германия ўртасида имзоланган битимдан бир йил олдин 1938 йилда Германия ва Франция ўртасида ҳам имзоланган эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Агар тарихга назар солинса, Гитлернинг 1933 йилда ҳокимият тепасига келгач авж олган экспансион ғоялари Буюк Британия, Франция, АҚШнинг ҳаракатсизлиги ва лоқайдлиги замирида юз берди. Совет Иттифоқи эса 1935 йилнинг ўзида кучайиб бораётган фашизмнинг олдини олиш борасида фашизмга қарши туриш учун иттифоқ тузиш таклифини кўтарган эди. Бироқ инглиз ва француз ҳукумати таҳлика солаётган фашизмни ўзларидан йироқ қилиб, фашизмнинг кучини шарққа қаратиш мақсадида Совет Иттифоқи билан иттифоқчи бўлиш ғоясидан бош тортди ва миллионлаб инсонларнинг қурбон бўлишига сабабчи бўлган Мюнхен битимини имзолашди.

    1938 йилда имзоланган мазкур битим натижасида Чехиянинг Судет вилоятини Германияга беришга розилик билдирди. Германия эса белгиланган муддатни кутмасдан ҳам Чехославакияга бостириб кирди. СССРнинг Германия билан имзолаган Ҳужум қилмаслик ҳақидаги битими эса Мюнхен битимидан сўнг Совет давлатига вақтдан ютиш имконини берадиган чорадан бошқа нарса эмас эди.

    Германия ва СССРнинг Польшани бўлиб олиш мақсадида ҳужум қилиши бу ғарбликларнинг фактларни бузиб кўрсатишдан бошқа нарса эмас. Ҳужум қилмаслик битимига мувофиқ Польша ҳудуди Германия ва СССР ўртасидаги бетараф ҳудуд сифатида амал қилиши керак эди. Бироқ ғарблик сиёсатчилар негаддир Мюнхен битимини эсга олишни унутиб қўяди.

    АҚШ ва унга ҳайриҳоҳ ғарб мамлакатлари СССРни айбдор қилишга жон жаҳди билан киришиб кетганки, тарих холисликни ёқтиради деган фаннинг бош тамойили ҳам унут бўлган. Фан ва мафкура аралиш кетган жойда эса ҳақиқатни англаш, уни тушуниш мураккаблашиб кетади. Оқ ва қора аралиб кетгач эса келажак авлод қаерда ҳақиқат бошланиб, қаерда ёлғон тугашини билмай, ўтмишнинг хатоларини такрорлаши эса мудҳиш жиноятларга йўл очиб беради.

    Совет Иттифоқининг ҳам ўзига хос ютуқ ва камчиликлари бор эди, албатта. Аммо Совет Иттифоқи доим антифашизмга қарши матонат билан курашган тузум сифатида гавдаланиб қолаверади. Ўз навбатида Россия Хитой учун хитойлик коммунистларнинг идеали сифатида тарихда муҳрланади. Бугун эса Совуқ Уруш тугагтилган халқаро ҳамжамият кўп қутбли жамият қуришни ўз мақсади сифатида белгилар экан, мафкуравий сўз жанглари ғарб ва шарқ ўртасига низо солаверади.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    06.06.2020, 18:43   Изоҳ (0)   43586
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бразилия АҚШ каби ЖССТни тарк этиш билан таҳдид қилди

    06.06.2020, 17:38

    АҚШда дафн маросимига кетаётган оила самолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди

    06.06.2020, 17:08

    ЖССТ жамоат транспорти ва дўконларда ниқоб тақишни тавсия қилди. Ташкилот бунгача ниқобни фақат касалланганларга тавсия қилаётганди

    06.06.2020, 16:09

    Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 12 511 кишига, Қирғизистонда эса 1974 кишига етди

    06.06.2020, 11:04

    Хитойда коронавирусга чалинганлар сони бир суткада 3 кишига, Жанубий Кореяда эса 51 кишига ошди

    06.06.2020, 09:48

    Жаҳонда озиқ-овқат нархлари пасайишда давом этаётгани маълум қилинди

    06.06.2020, 08:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    USAIDʼнинг фаолияти бутунлай тугатилди

    Дунё | 3 июл, 09:06

    Ҳанси Флик “Барселона” раҳбариятига икки футболчини “сотилмайдиган” деб эълон қилган

    Спорт | 3 июл, 09:03

    АҚШ Исроилга бункерга қарши бомбалар етказиб бермоқчи

    Дунё | 3 июл, 08:34

    Ўзбекистонда автомобиль таъмири хизматларига талаб энг юқори бўлган ҳудуд аниқланди

    Ўзбекистон | 3 июл, 00:10

    Олимлар Францияда минглаб динозавр тухумларини топди

    Дунё | 2 июл, 23:50

    Украина АҚШ ёрдамисиз қанча вақт Россияга қарши тура олиши маълум қилинди

    Дунё | 2 июл, 23:35

    ЖССТ дунё мамлакатларини тамаки ва алкоголь нархларини оширишга чақирди 

    Дунё | 2 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 2 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 2 июл, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.