Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Массачусец технология институти муҳандислари томонидан илон пўсти кўринишидаги ингичка ва эгилувчан пўлат пластинага ўхшаш материал яратилди, деб хабар беради МIТ News.

Фото: МIТ News

Фото: МIТ News

Материалнинг асосий сири — япон санъати ҳисобланмиш киригами принциплари бўйича бир-бирининг устига кийилувчи ўнлаб тангачалардан иборатлигида.

«Оёқ кийимнинг таг қисми текис турганда материал силлиқ кўринишда бўлади, бироқ озгина эгилтирилса, масалан, товонга тушаётган юк бармоқларга ўтаётганида тангачаларнинг барчаси ‘ҳурпайиб’ ерга санчилади. Шу билан бирга, мазкур материал баъзи ҳолларда оёқ кийим сирғанмаслиги учун унга кийгизиладиган тиканлардан енгил», — дейди янгилик муаллифлари.

Шунингдек, муҳандисларнинг таъкидлашича, бу каби тагчарм тиканли тагликлардан кўра, йиқилишнинг олдини олишда самарали ҳисобланади. Бундан ташқари, пластинка-киригами оёқ кийим ва ер юзаси орасидаги ишқаланишни 20-35 фоизга оширади.

Ғоя муаллифлари оёқ кийимда бу турдаги пластиналардан фойдаланиш йиқилиш хавфини сезиларли даражада камайтиришини таъкидламоқда, бу эса кўплаб жароҳатлардан сақлаб қолади ва даволанишга кетадиган миллиардлаб маблағларни тежаш имконини беради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар