Шотландияда коронавирусга тестлар дронлар ёрдамида етказилади. Мамлакат Соғлиқни сақлаш миллий хизмати бу каби тизимни Skyport компанияси билан биргаликда синовдан ўтказмоқда, деб ёзади The Guardian.

Фото: The Guardian

Мамлакат рельефининг турфалиги — текисликлардан тортиб, тоғ ҳудудларигача ва ороллар — муҳим юкларни етказиб бериш анча вақтни олиши мумкин. Бу жуда узоқ муддат ҳисобланади, айниқса, тиббиёт товарлари, шунингдек, COVID-19’га тестлар борасида.

Юкларни дронлар ёрдамида етказиб бериш лойиҳаси муаллифларининг ҳисоблашича, учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмалари мазкур муаммони қисман ечишга ёрдам беради. Синовлар Wingcopter дронларидан фойдаланилади — улар янги турдаги коронавирусга тестларни ва ҳимоя воситаларини Обан шаҳрида Lorn & Islands шифохонасидан Mall оролидаги Mull & Iona Community шифохонасига етказади.

Икки шифохона орасидаги масофа 17 километрни ташкил этади, дрон асосан сув устидан учиб боради. Режага кўра, учувчисиз бошқариладиган қурилмалар вақтни 15 минутга қадар қисқартириши мумкин — ҳозирда ушбу жараёнга қарийб 6 соат сарфланади. Чунки тестлар аввал автомобилга, ундан кейин паромда манзилга етказилади.

Агарда синовлар муваффақиятли ўтса, тизим Шотландиянинг бир қанча шифохоналарида жорий этилади.